Рошод қори Камоловнинг турмадаги аҳволи ва уни ташқаридаги диний арбобларга таъсири қандай?
Рошод қори (Аллоҳ у кишига чиройли сабр берсин) турмада ушлаб турилган вақтда жуда катта матонат кўрсатиш билан бир қаторда тушунмовчилик ва хатоларга ҳам йўл қўйди.
Бизнинг сайтга мухлислардан келаётган хабарлар ичида ўзини Рошод Камолов яқинларидан деб айтган ва номини сир тутишимизни илтимос қилган мухлисимиз қизиқарли ва ибрат бўлиши мумкин бўлган бир қатор янги маълумотлар юборибди.
Мактубда айтилишича, Рошод қорининг турмадаги ҳаёти бир қатор сиёсий ўйинлар ва саргузаштлари билан давом этиб бораётган экан. Аввалига Рошод қорига жуда мулозаматли муомила кўрсатилган, сўнг бирданига унга қарши бир қатор таъзйиқлар бошланган. Орган ходимлари томонидан олиб борилаётган таъзйиқ ва маломатлар билан бир вақтда қамоқхонанинг тунги хожалари бўлмиш “ўғрилар” ғояси асосидаги жиноий тўда аъзолари томонидан ҳам унга нисбатан босимлар уюштирилган. Биз аввал ҳам қуйидаги мақола остида бу ҳақда ёзган эдик.http://uz.turkiston.info/2015/06/19/roshod-ori-kamolovning-sud-zharayoni-uz/
Қирғизистон ҳукумати Ислом чироғини ўчириш ёки ҳеч бўлмаганда унинг ёруғини заифлаштириш мақсадида турмахона ичини ҳам ўз қўлига олди. Бунинг учун улар ўз йўлларига юришга рози бўлмаган жиноят олами авторитетларини жисмонан йўқ қилишди. Баъзиларини эса бошқа юртларга қочиб кетишга мажбур қилиб, ҳатто биттасини ўша ерга бориб ўлдириб ҳам келишди.
Рошод қорини ҳам қамоққа олишганидан сўнг эътиқодини синдириш учун бир қатор ҳаракатлар олиб боришди. Бу ишнинг уддасидан чиқа олишмагач, унга нисбатан ҳийла ва макрлар уюштиришди.
Қирғизистон парламентига сайлов арафасида бир қатор орган ходимлари (ҳозирча исмларини ёзмадик) ва ҳукумат амалдорлари ҳамкорликда Рошод қорини Қорасув шаҳридаги бир расмий идорага олиб келишади. Уни ҳатто уйига олиб келиб, маълум муддатга оила аъзолари олдида бўлишига рухсат беришади. Бу гуруҳ вакиллари Рошод Камолов обрўсидан фойдаланиб қолишга интилиб, унга Қирғизистон социал-демократик партияси (ҚСДП) учун ишлаб беришни таклиф қилишади. Бунинг эвазига эса улар уни суд залидан озод қилиб юборишни ваъда қилишади. Мактубда айтилишича уларнинг бу таклифларидан юқори даражали амалдорлар, ҳатто биринчи даражадаги инсонлар ҳам хабардор ва рози бўлишган эмиш. Ўз навбатида суд жароёнлари ҳам сайловдан кейинга белгиланади.
Аммо суд Рошод Қорини озод қилмади, аксинча Қорасув туман суди Рошод қорини 5 йилга манзил колониясига ҳукм қилган бўлса, прокурор арзига биноан бўлиб ўтган вилоят суди 10 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини белгилади.
Аслида ҳам Рошод қорини қамашдан мақсадлари уни осонгина қўйиб юбориш эмас эди. Улар бу намунали имомни қолган имомларни қўрқитиш ва ўз йўлларига юришга мажбурлаш ёки ҳеч бўлмаганда бузуқ ғайриисломий мақсад ва ҳаракатларига сўзсиз итоат қиладиган қилиб олишда фойдаланиш эди. Нафақат итоат, балки ўз жиноятларида шерик қилиб олиш, Исломга қарши курашда олдинги сафда юрадиган манқуртларга айлантириб олишмоқчи эди. Улар шу кунларда мақсадларининг бир қисмига эришишга муваффақ бўлди десак ҳам бўлади. Айрим диний арбоблар терроризмга қарши кураш ниқоби остида ҳукуматнинг маълум гуруҳи билан ҳамкорлик олиб бора бошлашди.
Рошод қорига озодликни ваъда қилган фитнакаш тўда эса ҳеч нарса бўлмагандек, ўз ишларида давом этиб юришибди. Бундан ташқари, бизга етиб келган мактубда турмахонанинг ички ва ташқи муҳитлари ҳақида жуда хавотирли ва ташвишли хабарлар бор. Бу ҳақда кейинги мақолаларимизда тўхталиб ўтамиз.
Бизнинг мақсадимиз айни вақтда ҳукумат олиб бораётган сиёсат жуда тутуриқсиз ва ишончсиз эканини эслатиб ўтишдан иборат. Ҳукумат жиноят отига миниб олиб, кўп одамларни ўлдириб юборяпти. Бундан қўрқувга тушган айрим уламолар Аллоҳ томонидан фарз қилинган даъват фаолиятларини мутлақ тўхтатиб қўйишган бўлса, айримлари эса Охират неъматини бу дунёнинг арзимас матоҳига алмаштириб, бу каби қабиҳ ва ношаръий ишларда ҳукуматга кўмакчи бўлишга рози бўлишди.
Бошқа томондан МХДҚнинг захирадаги генерали Артур Медетбеков бошчилигида Ислом ва мусулмонларга қарши муайян гуруҳ иш олиб боряпти. Бу гуруҳ ишни Таблиғ жамоасига қарши жамоатчилик ичида салбий фикрни пайдо қилиш билан бошлади. Медетбеков Исломга қарши ҳақиқий жирканч башарасини очиқ намоён қилиб, “мен Исломга эмас, террорчиларга қаршиман” деган сўзлари билан Қирғизистонда даъватга чек қўйиш керак деб жар солаяпти. Бу худди, мен инсонларга зулм қилмоқчи эмасман, фақат уларнинг қўлларини кесиб юбормоқчиман холос, деган телба одамнинг гапига ўхшайди.
Ислом дини даъват устига қурилган. Ҳатто Халифалик давлати ҳам даъватнинг йўли куч билан тўсиб қўйилган тақдирдагина ўша кучни куч билан бартараф қилиш учун жиҳод қилади. Агар даъват тўсилмаса давлат учун жиҳод фарз бўлмайди. Жиҳод даъватнинг амалий тариқатидир (яъни жиҳод даъватни доим илгарилаб боришини таъминлаб туриш таъриқатидир). Улар Аллоҳнинг нурини (динини) оғизлари билан ўчирмоқчи бўлишяпти. Улар макр қилиб “бизлар Ислом динига қарши эмасмиз, биз ҳам мусулмонмиз, биз террористларга қаршимиз” деган иддаолар билан мусулмонларни чалғитмоқчи бўлишмоқда.
Турмаларда мусулмонларга қарши зулмлар кучая бошлади. Нафақат ҳукуматга хизмат қилаётган мусулмон ходимлар, балки ҳукуматга тилёғламалик қилишга ҳаракат қилаётган бир қатор махбуслар ҳам мусулмонларга атайин таъзйиқ ўтказишаётгани ҳақида маълумотлар келиб турипти.
Огоҳ бўлайлик, Аллоҳнинг нусрати яқин! Аллоҳнинг изни билан яқин кунлар ичида қайта барпо бўладиган Халифалик давлатида ота боласини пора эвазига қутқара олмайди. Барча – хоҳ мусулмон бўлсин, хоҳ ғайримусулмон бўлсин – ўз улушини олади. Охиратда эса ёки мукофот ёки аламли азоблар бўлади. Шу сабабли ҳам айни пайтда маломатчилар томонига ўтиб, ўз биродарларимизга бир ёмон сўз билан бўлса ҳам зиён етказиб қўйишдан ўзимизни тийиб туришимиз вожиб.
Биродарлар, ҳозир куфр қутура бошлади. У ўзининг ҳақиқий башарасини очди ва мусулмонларга қарши бир бўлиб зулм ва қатлиомлар олиб боряпти. Бу куфрнинг ғалабаси эмас, аксинча унинг мағлубиятидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламнинг сийратларига назар солинг! Аллоҳнинг нусрати яқинлашган вақтда мушрикларнинг зулмлари ҳам кучайиши сийратдан маълум.
Куфр олами ҳийла-найранглар иш бермагач, ҳарбий қувватини ишга солди. Куфр олами бир гуруҳ мусулмонларни қатлиом қилаётган вақтда қолган мусулмонлар сукут сақлаб туришлари учун уларни ўзлари ўйлаб топган террорист ва экстремист эканлигига ишонтириш, Умматни хотиржам қилиб бериш кампанияси боряпти. Куфр ўз гумашталаридан шу ғайриисломий кампанияларни кучайтиришни талаб қиляпти. Уларга пул ва бошқа манфаатлар яратиб беряпти. Бунинг эвазига эса бизлардан Охиратдаги манфаатларимизни гаровга қўйиб туришимизни сўрашаяпти. Уларга шерик бўлиш орқали Охиратда улар билан бирга тирилиб қолишимиз мумкин, бундан Аллоҳ сақласин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси