Биродаримиз Ан Евгений Ўзбекистон тоғути қамоқхоналарида шаҳид бўлди

551
0

Биродаримиз Ан Евгений Ўзбекистон тоғути қамоқхоналарида шаҳид бўлди

إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعونَ
«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз».

Тошкент шаҳрида яшаган, асли корейс миллатига мансуб бўлган, 1977 йили туғилган йигит Ан Евгений Қашқаадарё вилояти Косон шаҳрида жойлашган УЯ 64/51 қамоқхонасида шаҳид бўлди.

У қамоққа олиниб, суд бўлишидан илгари Ўзбекистон аҳолисининг оддий бир кишиси эди. У ҳам кўпчилик корейс тенгдошлари каби Аллоҳга иймон келтирмаган ва ҳаётини ҳеч бир ғоясиз ўтказган эди. Мақсади бўлмаганлигидан жиноий ишлар билан шуғулланган эди. Хуллас, наркотик моддалар истеъмоли ва савдоси билан шуғунлангани сабабли қамоққа олинган эди.

Қамоқхонада Евгений Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари билан танишади. Улар Ислом мабдасини ақида ва ҳаёт низоми сифатида шарҳлаб беришади. Шунда Аллоҳ унинг қалбини иймонга очади, у Аллоҳни ҳидояти ва тавфиқи ила куфр зулматларидан Ислом нурига ўтади. Чунки унинг қалбига Иймон ўрнашиб, Исломнинг омонатдор қўриқчиларидан бирига айланади-да, даъватни олиб чиқувчилар карвонига қўшилади ва қамоқхонанинг йўғон панжаралари унинг қалбида аланга олган иймон қўзғолонини бостира олмайди.

Қамоқхона маъмурияти корейс миллатига мансуб маҳбус Евгенийнинг Исломни қабул қилганини ва Исломий ҳаётни қайта бошлаш ва пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилиш учун даъват қила бошлаганини сезиб қолгач, қўриқчилар уни қийнашни бошлаб юборди. Турли услублар билан уни Исломдан худосизликка буриб юборишга ҳаракат қилишди. Лекин у ўз фикрида нафақат қаттиқ туриб олди, балки у Аллоҳ тоатига самимияти ва қатъияти ҳамда қамоқхона мусибати устига ўзига етаётган бу қийноқларга сабру бардоши кучайди.

08/10/2015да қўриқчилар Евгенийни бошқа бир камерага ташлашди. У ерда уни жиноятчилар бошлиғи Хилолнинг югурдаклари кутиб туришарди. Бу жиноятчилар биродаримиз Евгенийни ваҳшиёна тарзда шафқатсизларча шундай калтаклашдики, бунинг оқибатида у шаҳид бўлди (Биз шундай, деб, ҳисоблаймиз ва Аллоҳ Ўзи билгувчидир).

Бу ҳодиса Баро ибн Азиб – Аллоҳ у кишидан рози бўлсин – ривоят қилган ҳадисни эслатади: “Набий САВнинг ҳузурларига темир ниқоб кийиб олган бир киши келиб, шундай деди: ё Расулуллоҳ, жанг қилайми ёки мусулмон бўлайми? У зот: мусулмон бўл, сўнгра жанг қил, дедилар. Шунда у мусулмон бўлди, сўнгра жанг қилиб, қатл қилинди. Пайғабар САВ шундай дедилар: оз амал қилди, (лекин) кўп ажрга эга бўлди” (Муслим ривояти).

Биродаримиз Евгенийни қалбига иймон яқинда кириб келган эди. У ўз Иймони билан тоғут Каримов ва унинг гумашталари кучларига қарши турди. Уларни ўз саботи, сабри ҳамда Аллоҳ Субҳонаҳу уни Иймон неъмати ила мукаррам қилгандан кейин Аллоҳни ваъдасига бўлган ишончи билан мағлуб қилди.

Биз Буюк ва Қудратли Аллоҳдан ёлвориб сўраймизки, биродаримиз Евгений мбодатларини қабул айласин ва уни пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга тирилтирсин, токи биз ҳам то Аллоҳ биздан рози бўлган ҳолда у зотга йўлиққунимизга қадар ер юзида фасод тарқатаётган тоғут ҳокимлар билан бўлган курашимизда мустаҳкам тоғлардек, букилмай давом этайлик. Шунда бизни ва бутун Исломий умматни Ўзининг кучли нусрати ва шодлиги ила мукаррам қилади. Биз эса дунё мустамлакачилигига ҳамда унинг Аллоҳ, фаришталар ва мўъминлар лаънатлаётган пасткаш малайларига бўлган қулчилик кишанларини парчалаймиз, сўнгра башариятни дунё мустамлакачилиги ва унинг кирларидан озод қилиш учун отланамиз.

مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُم مَّن قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا
“Мўминлар орасида Аллоҳга берган ўз аҳду паймонларида содиқ турган кишилар бордир. Улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), айримлари эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here