Керри: Биз Сурияда режим ўзгаришини эмас, фақат Асад кетишини хоҳлаймиз

0
561

НАТОга аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари йиғилишида сўнг нутқ сўзлаган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурияга оид баёнотлар берди. Бу ҳақида Нью-Йорк Таймс газетаси хабар тарқатди.

Жон Керри ўзининг баёнотида АҚШ ҳукумати Сурияда “режим ўзгаришини” асло хоҳламаслигини, балки фақат Сурия президенти Башар Асадни ўзгартириш истагида эканлигини билдирди. Газетага кўра, Керри Сурия президенти Башар Асад Сурияни тузата олиши мумкин эмаслигини олға сурар экан, шу боис президент Башар Асадни ўзгартириш истагида эканликларини билдирган.

Бироқ Керрининг таъкидлашича, Асаднинг ҳозир кетиши шарт эмас. Ҳатто Асаднинг мансабдан кетишини кутиб ўтирмай, Дамашқ ҳукумати билан мухолифат ИШИДга қарши ҳамкорлик қилиши ҳам мумкин. Керри бу ҳақида Грецияда ташкил қилинган музокаралар давомида айтиб ўтди.

Асад истефога кетмай туриб, Ғарб томонидан қўллаб-қувватланган мухолифат ИШИДга қарши ҳукумат билан ҳамкорлик қилиши ёки қилмаслиги ҳақида берилган саволга Керри “Асаднинг келажаги аниқ бўлгунга қадар қачон лавозимини тарк этиши ҳақида бир нарса дейиш қийин”, деб жавоб берди.

Туркистон:

Демак АҚШ Асадни хохлаган вақтида олиб ташлаши мумкин. Муаммо унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган АҚШ учун қулай мухолиф қувват топилмаётганида.

NO COMMENTS