Назарбоев: Қозоғистон Россия туфайли зиён кўрмоқда

514
0

Чўкаётган қайиққа чиққан одам нажот топмаганидек, Россия ташаббуси билан ташкил этилган Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлган Қозоғистон иқтисодидаги инқирозлар ҳам кундан-кунга кучайиб бормоқда. Бу инқирозни олдини олиш ва бюджетдаги камомадни ўрнини тўлдириш учун эса қозоқ ҳукумати тежамкорлик сиёсатини қўллашга мажбур бўлмоқда.

23 ноябр куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев йиғилганларни қозоғистонликларни қандай қилиб “белбоғларини тортиш”, яъни маблағларни тежаш чоралари ҳақида ўйлаб кўришга чақирди.

Назарбоевнинг сўзларига кўра, қозоқ бозори Россияга қарши қўлланган жазо чораларидан зиён кўргани каби, рубл курсини тушиб кетишидан ҳам зиён кўрмоқда. Россия Марказий банки ортидан Қозоғистон ҳам танга курсини эркин қўйиб юборишга мажбур бўлди, бу эса ўз навбатида сарф-ҳаражатларни ортишига олиб келди.

Россиядан Қозоғистон бозорларига кўп миқдорда автомобил етказиб берилиши қозоқ автомобилсозлигига қаттиқ зарба бўлди. Шу муносабат билан Назарбоев огоҳлантириб, “Ахир бизларда ЕОИИ ва у бизларга зиён етказмаслиги керак. Айни шундай шароитда Европа иттифоқидаги айрим давлатларда чегараларни ёпиш ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлади. Яъни, давлат манфаатлари, ҳар қайси мамлакатнинг иқтисоди барча нарсадан муҳим ҳисобланади. Буни ёдда тутишимиз даркор”, – деди.

Бу муаммолардан қутулиш учун Назарбоев аҳолини маҳаллий маҳсулотларни сотиб олишга тарғиб қилмоқда. Олмаота шаҳрида ташкиллаштирилган ўрта ва йирик енгил саноат корхоналари кўргазмаси билан танишган Назарбоев аҳоли томонидан маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини белгилаб ўтди.

“Мен барча қозоғистонликларга маҳаллий маҳсулотларни, жумладан, “мade in Kazakhstan” белгили пояфзал ва костюмларни сотиб олишларини айтишни хоҳлар эдим. Агар енгил саноат маҳсулотларига талаб ошиб борадиган бўлса соҳада ишлаётган одамлар иш ҳақи олишади, давлатга солиқ тўлашади. Бу барча учун фойдали, бюджет даромади ошади, мамлакатда маҳаллий маҳсулотлар пайдо бўлади”, – деди Назарбоев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here