АҚШ президенти Барак Обама Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан Яқин Шарқдаги тинчлик жараёни ҳамда Сурия ва Эрон масалаларини муҳокама қилди. Обама Нетаняҳу билан Оқ уйда учрашди. Икки давлат раҳбари Овал офесида учрашув ўтказишдан аввал журналистларга баёнот беришди.
“Бегуноҳ, маъсум исроилликларга ҳужум қилаётган Фаластинликларни танқид остига олишимни очиқ айтмоқчиман. Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалиги ва бундан масъул эканлигига доир чуқур ишончимни ҳам яна бир бор тилга олиб ўтмоқчиман”, “Исроил Фаластиндаги террорга қарши ўзини ҳимоя қилишга ҳақли”, деди АҚШ президенти.
Исроил давлатининг хавфсизлиги АҚШ ташқи сиёсатида муҳим ўринни эгаллашига ишора қилган Обама бунинг учун ҳарбий ва разведка масалаларида икки давлат ўртасида ҳамкорлик олиб борилаётганини қайд этди. Шунингдек, у яҳудийларга кўрсатилаётган ёрдамлар фақатгина Исроилнинг хавфсизлиги учун эмас, балки АҚШнинг ҳам хавфсизлигини ўйлаб амалга оширилаётганини билдирди.