Жорий йилнинг 30 сентябридан бошлаб Сурияда ҳаво ҳужумларини бошлаган рус ҳукумати қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни ҳам кенгайтириш пайига тушиб қолди. Бу урушга аскарларни жалб қилиш мақсадида Россия ҳукумати Луганск ва Донецкда жанг қилган ўз фуқароларига уйларига қайтиш учун аввало Мудофаа вазирлиги билан Сурияга бориш бўйича шартнома тузиш талабини қўйган эди.
Кейинчалик рус ҳукумати ўз жиноятларига КХШТга аъзо давлатларини ҳам шерик қилиш мақсадини ошкор қилди.
КХШТ бош котиби ўринбосари Валерий Семериков, КХШТ тинчликпарвар кучлари нафақат ташкилотга аъзо давлатларда, балки БМТ қарори асосида бошқа давлатлар ҳудудларида ҳам “тинчликни сақлаш бўйича” олиб борилаётган амалиётларга қўшилишлари мумкинлигини маълум қилган эди.
Бугунга келиб эса Россия мудофаа вазирлиги терроризм (Ислом)га қарши урушда иштирок этишга хоҳиш билдирган ҳарбий хизматчилар учун шарнома муддатини қисқартиш таклифини илгари сурди.
“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришлар жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Қонун лойиҳасига киритилган янги ўзгартиришларга мувофиқ ҳарбий хизмат ўташни хоҳловчилар олти ойдан бир йилгача шартнома тузишлари мумкин бўлади.
Янги қонун лойиҳаси чақурув бўйича хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва захирада турган фуқароларга фавқулодда ёки ҳарбий ҳолатда, низолар вақтида ҳамда Россия ташқарисидаги халқаро терроризм фаолиятига чек қўйиш бўйича топшириқларни бажариш учун Мудофаа вазирлиги билан олти ойдан бир йилгача шарнома тузиш имкониятини беради.
Айни вақтда амалда бўлган қонунга асосан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги биринчи шартнома икки, уч ёки беш йилга тузилади.
Жамоатчилик мухокамаси 16 ноябрга қадар давом этади. Қонун лойиҳаси эса 2016 йилнинг август ойидан кучга кириши кутилмоқда.
Туркистон:
Путин Россияни батамом ҳалокатга олиб келадиган йўналиш бўйлаб ҳаракатлантиришда давом этаяпти. Нафақат Россияни, ҚХШТ (ОДКБ) ва МДҲ (СНГ) каби ташкилотларга аъзо давлатларни ҳам бу урушга тортиш учун астойдил даъват ва босим бериш ишларини олиб бормоқда.
Қирғизистонда ҳам Россия томонидан қўйилган бу таклиф устида қизғин баҳслар бораяпти. Кўкчикеев сингари бир қатор сиёсатшунослар бу таклифни қўллаб таҳлиллар айтишса, бошқа бир қатор сиёсатчилар ёки жамоатчилик ишчилари бу урушдан четда туришимиз лозим дейишади. Ҳукумат, фуқороларни бу ишга муносабатини кузатиб турипти.
Россия, Темир Сариевни бош вазир лавозимида ушлаб қолиш ниятида. Сариев, ярим йил мобайнида бош вазир лавозимида Россиянинг бир қатор манфаатларини амалда ижро этиш учун жонбозлик кўрсатди. У АҚШ билан 1993 ёилда тузилган шартномани денонсация қилиш яъни бир томонлама ундан чиқиш ҳақидаги лоиҳани амалга оширди. 12 октябр куни № 50 қамоқхонада содир бўлган амалиётни уюштириш ишлари ҳам унинг қўл остидаги структуралар томонидан амалга оширилди. Парламентда тузилиб бораётган янги қоалиция фракциялари Сариевни номзодини яна бош вазирликка кўрсатишаяпти. Демак Россия Қирғизистондаги таъсирини кучайтириш учун қаттиқ ҳаракат олиб бораяпти.
Лекин Россиянинг ҳозирги ҳолатида, 2016 йилнинг ярмига бориб иқтисодий инқирозга учраши муқаррар эканлигини расмий молия министрлари ҳам тан ола бошлашди. Путин, кутилаётган иқтисодий инқирозни сиёсий бўҳронга айланиб кетишини олдини олиш мақсадида Россияни уруш гирдобига тортаяпти. У Россияни кутаётган барча нохушликлар учун урушни сабабчи қилиб кўрсатиб қўймоқчи. Путинни, Россияни кутаётган ҳолатлар унчалик қизиқтирмайди. Қирғизистон каби ташқи давлатнинг аҳволи эса, мутлоқ қизиқтирмайди.
Қирғиз ҳукумати эса, ўз сиёсатини, фақат Россияни қисман АҚШни рози қилиш асосига шакллантириб боришаяпти. Улар мамлакат манфаатларини деярли ҳисобга олишмайди. Фақат фуқороларини қўзғалиб кетишларидан эҳтиёт бўлган чегарада, йирик давлатлар манфаатларини ҳимоя қилиш керак деган фикрий йўналиш асосида иш олиб боришади. Чунки дунё сиёсати ва системаси, Қирғизистон каби давлатчаларнинг етакчиларини ҳокимиятда давомли туришларини, етакчи мустамлакачи давлатлар ихтиёрига боғлаб берди.
Қирғизистонни бу урушда Россияга кўмакдош бўлиши ўта хавфли. Бу уруш Россияни етакчи давлатлар қаторидан пастга туширса ёки ошиб борса уни бир неча бўлакларга парчалаб юборса, Қирғизистонни ундан ўн ҳисса ёмон аҳволга олиб келади.