АҚШ: Экстремизмга қарши кураш ва иқтисод – Марказий Осиё давлатлари билан суҳбат мавзуси бўлади

631
0

АҚШ давлат депортаменти матбуот котибининг баёнотига кўра, давлат котиби Керри Қирғизистонга 31 октябр куни ташриф буюради. У МО мамлакатлари раҳбарлари билан зўровон экстремизми ва иқтисод ҳақида гаплашади.

“Биз америкаликларнинг Афғонистон водийларида айланиб соқчилик қилишлари ўрнига афғонларнинг хавсизлик кучларини машқдан ўтказдик, ҳозир бу кучлар бошқарув тизгинларини ўз қўлига олмоқда… Катта сондаги қуруқлик кучларини хорижга юбориш ўрнига жанубий Осиёдан тортиб шимолий Африкагача бўлган давлатлар билан шерикчилик доирасида ҳамкорлик қиляпмиз. Америкага таҳдид солаётган террорчиларни тинч бошпаналардан маҳрум қилиш учун шундай қилмоқдамиз. Обама бу нутқни 2015 йил 20 январда сўзлади. Бу нутқ унинг Исломий оламга нисбатан стратегиясига яққол далолат қилиб турган нутқларидан биридир”.

Обаманинг 2015 йил 18 ва 19 февралда Вашингтон конференциясида сўзлаган нутқида шундай деди: – “Баъзиларнинг фикрича, исломий давлатларнинг кўпида юз бераётган муаммоларга сабаб мустамлакачиликдир. Бошқа баъзилар эса бунга сабаб баъзилар айтаётган Ислом бағиркенглик ҳақида сўз юритмайди ёки у баъзи ғарб фикрлари билан булғанган деган фикрлардир, деб билади. Бу фикрлар оламнинг барча томонидаги баъзи жамиятларда мавжуддир ва кенг тарқалгандир. Бу эса шахсларни, хусусан ёшларни бундан таъсирланиб экстремизмга мойил бўладиган қилиб қўймоқда. Биз бунга қарши курашамиз. Бунинг учун ана шу ишлар ҳақида ростгўйлик билан сўз юритишимиз лозим. Ўзимиз рад қилаётган нарсалар, айниқса ана шу фикрлар тўғрисида аниқ тушунчага эга бўлишимиз лозим. Бу ерда бир-бирига чамбарчас боғлиқ ва ҳурмат қилиниши керак бўлган оламий қийматлар ва принциплар бор деган воқе тўғрисида аниқ тушунчага эга бўлайлик. Мана шу шерикчиликнинг бошланишидир”.

Обама ўзи ва унинг тарафдорлари таъсири бор ва хатарли деб биладиган бир фикратга қарши курашиш зарурлигини таъкидлади. У Америка ва ғарб Исломга қарши уруш олиб бормоқда, деган фикратдир. Обама шуни таъкидлаб бундай деди: “Исломий жамиятлар, жумладан улардаги дин арбоблари зиммасида фақат диний фикрларни нотўғри талқин қилиб тушунтиришнигина эмас, балки бу ҳазоратлар ўртасидаги тўқнашувдир, ғарб ёки ғарб ва бутун олам Исломга қарши уруш қилмоқда ёки Ўрта шарқдаги мавжуд барча касалликлар ва иллатлар сабабчиси Америкадир, деб тушунтиришга уринишларни ҳам рад этиш масъулияти турибди”. Обама бу масала террор масаласи эмас, балки сақофат, фикр ва ишонч-эътиқодлар масаласи эътиборни қаратиб бундай деди: “Бу иш террорчи ташкилотлардан доирасидан ҳам нарига ўтиб кетади. Чунки у террорчиларнинг ўз идеологияларини қуришга ундайдиган асос бўлиб қолди”. Шундан кейин у бундай деди: “бу ерда Ўрта шарқ билан ғарбни ўзаро жамлайдиган бир тарих бор. Биздан биронтамиз сиёсатларни ҳар қандай танқид қилишга тўсиқ бўлолмаймиз. Лекин ғарб Исломга қарши уруш қилмоқда, деган фикрат номақбул фикратдир. Шунинг учун бу фикратни рад этиш ҳаммамизнинг масъулиятимиздир”.

Бу етмагандек уларнинг ҳаракатларида, Ишид қилаётган ишларда жирканчлик ва нафратни қўзғаш бор. Бу аҳвол одамларни бу ташкилотдан нафратланишга, унинг бошқарувидан, бузуқлигидан, Ислом деб даъво қилиб татбиқ этаётган нарсаларидаги жаҳолатидан нафратланишга ундамоқда. Ишид Халифаликни эълон қилиш ва ўзи татбиқ этадиган нарсаларни Ислом деб даъво қилиш учун майдонга келди. Бу ҳам Америкага ва бутун куфрга кўрсатиладиган улкан хизматдир. Чунки Ишид ўзининг ишлари билан Ислом ва Халифаликни хунук кўрсатишга хизмат қилмоқда. Чунки бу ишлар одамларни Ислом бошқарувидан ва Халифаликдан қўрқитиб, нафратлантирмоқда. Бу эса Обама стратегияси ва унинг Исломга қарши унинг ўз аҳли қўли билан – шерикчилик деган ниқоб остида – курашишга оид тил бириктирув фитналари замиридаги ғоядир.

“Терроризм”га қарши уруш бошдан оёқ ёлғон ва ғарб билан Американинг тил бириктирув фитнасидир. Аслида улар Исломга қарши курашишмоқда. Чунки Ислом сиёсий низомдир. Ислом барча одамлар учун ҳазорат ва яшаш тарзидир. Бу ҳазорат ғарб ҳазоратига ва капиталистик яшаш тарзига таҳдид солади. Тарихдан маълумки кофирлар Исломга фикр ва ҳужжат билан қарши туришдан ожиз қолишди. Бугун ҳам улар бундан ожизлик қилишмоқда. Чунки Ислом ақлий ҳужжат билан исботлайдиган, одамларни қаноатлантирадиган ва нафс ором оладиган тўғри, соҳлом ақидадан юалқиб чиққандир. Шунинг учун кофирлар ёлғон даъволар ва тубан алдовлардан бошқа нарсани топишолмади ва асло топиша олишмайди ҳам. Шунинг учун “терроризм”га қарши деб даъво қилинаётган мана уруш пайдо бўлди. Унинг Исломга қарши уруш эканлиги – Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг фазли билан – мусулмонларга сир бўлмай қолди.

Таҳлил:   

1 – Кичик Буш 2001 йил охирларида эълон қилган Исломий оламга қарши ҳужум барбод бўлганидан кейин Америка ўзига қарши турган, башарасини фош қилиб ташлаётган ва уринишини барбод қилаётган куч Ислом эканлигини тушуниб етди. Зеро Исломда мусулмонлар қаерда бўлишмасин кўтариб юрган фикрлар бор. Исломда Америка ва унинг сақофатига зид бўлган сақофат бор. Бу ҳол Американи мусулмонларга душман деган эътиборда қарайдиган қилиб қўйди. Ислом фикрлари, мусулмонларнинг сақофати, урф-одатлари ва жамиятлари Америкага бўйсунмаслиги Америкага аён бўлди. Мусулмонларнинг Америка етакчилигига таслим бўлмаслиги ва ўзларининг юртларини Америка босиб олишига рози бўлмасликлари ҳам Америкага аён бўлди. Қисқача қилиб айтганда Америка – қайта кўриб чиқишдан кейин – ўзининг уринишлари барбод бўлишининг сабаби деб топган нарса мана шудир. Америка Ислом билан бўлган фикрлар урушида ютқазганини ҳам тушунди. Бу билан эса у фикрлар урушида ҳам, ҳарбий урушда ҳам ютқазган бўлади. Бу эса бошқа бир янги стратегияни тақозо қилар эди.

2 – Америка мусулмонларга қарши икки соҳада: моддий (ҳарбий) ва фикрий соҳада урушга кириш фикрига келди. Бу ўринда шуни ҳам кўрсатиб ўтиш керакки, фикрий уруш Америка ва ғарб наздида ақидага, шаръий ҳукмларга, ҳаёт низомларига тааллуқли фикрларни далил ва ҳужжатлар билан исботлаш асосига таянмайди. Чунки улар бу масалаларда ҳақиқатлар борлигига ишонишмайди. Аксинча уларни дид ва майлларга боғлиқ бўлган, илмий тараққиётга қараб ривожланадиган, воситалар ва манфаатлари ўзгариши билан ўзгарадиган нисбий ҳақиқат деб ҳисоблашади. Лекин улар бунинг ўрнига мажбурлаш ва алдаб қўлга ўргатиб олиш асосига таянишади. Энг кучли ким бўлса ўша зўрлаб тиқиштирадиган нарсага таянишади. Кўпчиликнинг ҳавойи хоҳишларига таянишади. Ёки алдовга, одамларни сотиб олишга ва шунга ўхшаш нарсаларга таянишади.

Керрининг ташрифи ҳам юқоридаги АҚШнинг умумий стротегияси асосида олиб борилади. У Қирғизистон ва бошқа минтақадаги мамлакатдаги давлатларнинг иқтисодий танг аҳволини кўриб турипти. Улар ҳатто иблисдан пул ундириш учун у билан шартномалар тузишга тайёр ҳолатга тушиб боришаяпти. Шунинг учун ташрифнинг асоси “экстремизм ва иқтисод. Яъни биз айтгандек экстремизмга қарши кураш олиб боришсанг, иқтисодий садақа берилади.

Улар талаб қилаётган кураш, юқорида Обаманинг нутқи асосида ишлаб чиқилган услублар билан олиб борилади. Яъни: қонунчилик, хавфсизлик, оммавий ахборот ва таълим соҳаларида амалиёт ўтказишларни тақозо қилади. У масжидлар имомлари ва уларнинг хутбаларига аралашиш, муфтиларни тайинлашга аралашиш, диний дарсликларни ва мударрисларни қайта тайёрлашга аралашиш даражасига етадиган аралашишни тақозо қилади. Зеро бу мана шу стратегиянинг туб мағизи жумласидандир.

Қирғизистон 2015 йил бошидан Абамага лаббай деб жавоб бериб, Рошод Камолов билан яна юзлаган Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо мусулмонлар устидан иш қўзғади. Улардан бир неча ўнлаганини қамоққа олди. АҚШнинг иқтисодий кўмаги илинжида Қирғиз ҳукумати ҳатто ўнлаган аёлларни (уларнинг бирини 6 ойлик чақалоғи билан бирга) экстремизмда айблаб узоқ муддатларга қамоққа ҳукм қилди.

Шуларнинг ҳаммаси “экстремизм ва иқтисод” деб бир тўда ҳукуматдаги мусулмонларни сотиб олиш орқали амалга оширилади. Керри, Қирғиз ҳукуматининг хизматини текшириш ва баҳо бериш учун келаяпти. У буларнинг хизматларига яраша мукофотлаганидан кейин, уларга янги кўрсатмалар ва у учун тўланадиган тўловлар учун бир неча лоиҳаларни имзолаб кетади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here