Яна бир муслима яҳудлар қурбонига айланди

510
0

Кундан-кунга ҳаддидан ошиб бораётган яҳуд вужуди кўчаларда маъсум муслималарни ўлдиришда давом этмоқда. Ҳануз 16 ёшга тўлмаган фаластинлик Айман Асилий икки кун аввал кўчанинг қоқ марказида Исроил аскарлари тарафидан отиб ўлдирилди.

Қотил Исроил аскарлари Асилийнинг қўлида пичоқ борлигини даъво қилишмоқда. Қизининг шаҳид бўлганлигини эшитган заҳоти воқеа жойига етиб келган Асилийнинг онасига яҳуд аскарлари қўлларидаги пичоқни далил қилиб кўрсатишган.

Яҳуд вужуди маъсум қизни улдириш билан кифояланмади, балки унинг отасини ҳам ҳеч сабасиз қамоққа олди.

Асилий 16 ёшга етмаган ёш қиз бўлишига қарамай, кучли шахсияга эга, қалби Ислом ва мусулмонлар муҳаббати билан тўла, жасур қиз эди. Бутун оила аъзолари каби Асилий ҳам Ислом Умматини Ғарб мустамлакасидан халос этиш ва Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир уюшмасининг фаол аъзоларидан бири эди.

Асилийнинг онаси телевизион каналларнинг бирига интервью бериб, қизи ҳақида шундай дейди: “Қизим ёрқин фикрга эга, фаол талаба эди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Жаннатнинг энг олий мақомига етишга муваффақ бўлди. Иқтисод бўйича ўқишларини давом эттириш нияти бор эди. Аммо Аллоҳ унга яна ҳам яхшироғини, яъни шаҳидликни насиб қилди”.

Аллоҳ Азза ва Жалладан Айман Абдулваҳҳоб Асилийнинг шаҳодатини қабул қилишини ва барча Шаҳидлар қонини Масжидул Ақсонинг яҳудлар чангалидан озод бўлишига васила қилишини ёлвориб сўраймиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here