Тожик амалдорларига жума намозига бориш таъқиқланди

544
0

Тожикистонда давлат хизматчиларига жума намозини адо этиш учун масжидга бориш ман қилинди. Бу ҳақида “Азия-Плюс” нашрига бир нечта давлат хизматчилари хабар беришган. Уларнинг айтишича, авваллари жума намозини адо этиш учун ҳеч қандай тўсиқ бўлмаган.

 “Аммо охирги икки ҳафтада, Қурбон ҳайитидан сўнг раҳбариятимиз бизларга иш вақтида жума намозига боришимизни таъқиқлаб қўйди”, – деди давлат хизматчиларидан бири.

 Тожикистон ҳукумати қошидаги дин ишлари, миллий анъана, тўй ва маросимларни тартибга солиш қўмитасидаги “АП” манбаси ҳам бу хабарни тасдиқлади.

 Манбанинг сўзларига кўра, жума намози вақтида қўмита ходимлари масжидларга тақсимланиб, “бола тарбиясида ота-онанинг жавобгарлиги тўғрисида”ги қарор қандай ижро этилаётганини назорат қилишмоқда. Мазкур қарорга мувофиқ 18 ёшга тўлмаган ёшлар масжидга келиши таъқиқланган.

 Қўмитадаги манбанинг таъкидлашича, аммо бошқа давлат хизматчилари иш вақтида иш жойларида бўлишлари керак.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here