Қирғизистон Тожикистоннинг юк ташувчи машиналар йўлини тўсиб қўйди

689
0

Қирғизистон Тожикистонга туташ Қарамиқ автойўлини  тўсиб қўйди.  Бу йўл орқали Тожикистон халқи Россия ва Хитой давлатларидан юк ташувчи йўлак сифатида фойдаланишар эди. Тожикистон тарафи бу ҳолатнинг асл сабаби  айтилмаганлигини  маълум қилди.

Тожикистонлик   юк ташувчи   машиналар ҳайдовчиларининг сўзларига биноан, қирғиз чегарачилари Хитойдан мол ташувчи чизиқ ҳисоблаган Қарамиқ йўлидан ўтишликка, учинчи олам фуқароларига ижозат беришмади. Бугунга қадар ушбу йўл Хитой билан Тожикистонни  туташтириб тургувчи энг яқин, қулай ва осон  ўтиш йўли ҳисобланар эди. Аҳмад исмли ҳайдовчининг сўзларига қараганда, у Бишкекдан Тожикистонга айнан шу йўл орқали  савдо-сотиқ маҳсулотларини  хеч қандай қийинчиликсиз олиб ўтади. Аммо, Россия ва Хитойдан келаётганлар учун киришга ижозат  йўқ.

“Қирғиз чегарачиларининг таъкидлашларича Қарамиқ ўтиш йўли халқаро йўл эмас, шунинг учун  Хитой, Россия ва Олма- Отадан келадиган  юк машиналари учун  ижозат берилмайди. Бу қоиданингжорий этилганига икки ой бўлди. Шу боисдан ҳайдовчилар узоқ довонлар ошиб манзилларига етишликка мажбур бўлишмоқда ”- деди Аҳмад.

Тожикистон чегара хизмати қумондонлигининг сўзчиси   Муҳаммаджон Улуғхожаев 13 октябр куни Радиои Озодига интервю бериб қуйидагиларни айтди: -“Қирғизистон  ҳукумати  мудофаа вазирлиги  йўлни  тўсиш тўғрисида бирор маротаба  огоҳлантирмаган ва шу пайтгача буни сабабига аниқлик киритилмади. Аввалари бу жиҳатдан бирор қийинчилик йўқ эди ва Тожикистон машиналарига бемалол ўтиш рухсати бериларди. Эндиликда бунинг акси ўлароқ Қирғиз чегарачилари ҳеч қандай асоссиз йўлдан ўтишликни манъ этишмоқда. Мабодо улар бундай қарорни бекор қилишса, биз ҳам Қирғиз фуқароларининг  Тожикситонга  бемалол киришлигига кафолат берар эдик”.

Экспертлар бундай ҳолатларнинг содир бўлишлигини аллақачон “башорат” берган эдилар. Зеро Қирғизистон Овруосия Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлиши натижасида,  Тожик томонга анча мушкилотлар пайдо бўлишлиги аниқ эди.  Чунки бу Иттифоқ айнан ички бозор маҳсулотларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил қилинган бўлиб, агар  Россиянинг қонуни амалда татбиқ этилса, ташкилотга аъзолиги йўқ юртларга молларни экспорт қилишлик бениҳоят қийин ва ҳатто имконсиз  кечади. Қирғизистон жорий йилнинг май ойида ушбу иттифоқга тўлақонли аъзо  бўлди. Россия кўмак тариқасида  Қирғизистонга тўрт чегара божхонаси таъминланиши учун 200 миллион доллар ажратди.  Тожик иқтисодшуносларидан бири Ҳожимуҳаммад Умаров айни шу масалада шундай фикр билдирди.  “Қирғизистон божхона иттифоқида аъзо бўлганлиги сабабли икки давлат, яъни Тожик ва Қирғиз мамлакатининг ўртасида божхона ҳудуди пайдо бўлди. Гарчи шундай бўлса-да мен қирғиз томонининг йўл тўсишларини кескин қоралайман ва Хитой-Тожикистон йўлидан фойдаланишдан манъ этишликни нотўғри деб ҳисоблайман. Менинг фикримча ҳатто Овруосиё ва учинчи олам давлатлари ўртасида ҳам транзит  шартномалари бўлишлиги мақсадга мувофиқдир ва Қирғизистон ҳам бу нарсага риоя қилишлиги шарт деб биламан”.

Иқтисодчиларнинг таъкидлашларича,  бу асосий  тижорат  йўлининг тўсилиши оқибатида Тожик фуқароларининг турмуш тарзи янда қийнинлашади. Чунки тижоратга зарар етиб, нарх наво кўтарилиб, шундоқ ҳам қийинчиликда кун кўраётган халқ ниҳоятда аянчли  аҳволга тушиб қолади.

Марказий Осиё раҳбарлари ўзларининг ва хожаларининг манфаати йўлида фуқароларига ҳар қандай машаққатни раво кўрмоқдалар. Бу ҳокимлар Умматга, одамларинг ҳаққига, молу жонларига хиёнат  қилдилар. Агар бундай  ҳолат Оврупо давлатларида юз берганда эди, биз асло ҳайратланмас эдик . Зеро Ғарб давлатларида яшовчи аҳолининиг аксарият қисми бошқа дин вакиллар ҳисобланади. Ҳақиқий нажот эса фақат Исломдадир. Фақат Ислом дини инсонни эзгу амаллар сари етаклайди, Исломдан бохабар бўлган ва билган- эшитган нарсасига амал қилган кимсанинг қалбида ҳидоят шўласи мунаввар бўлади. Натижада банда раҳм-шафқатли, ўзининг ташвишларидан ташқари бошқаларнинг ишлари хусусида қайғурадиган холис одамга айланади. Аммо минг бора афсуски, исломий юртлар, хоссатан Марказий Осиё раҳбарлари қалбида бунадайин нурдан заррача қолмаган кўринади. Ҳолбуки асрлар давомида қон- жонига сингиб кетган пок дин- Ислом эътиқоди ўрнини фоний дунёга, нафсга муҳаббат эагаллаб олди. Бу ҳокимлар ҳавойи нафси, узун орзулари йўлида ҳатто авлодининг кейинги ҳолатини андиша қилмайдилар. Бошқа одамлар уёқда турсин, ҳатто ўз фарзандлари ва набиралари келажагини  нафс қурбонига айлантиришди. Биргина ўзалирини эмас, бутун авлодининг дину дунёсига манқуртларча  жуда катта офат келтиришди. Уларни бошқача аташ мумкин эмас. Зеро асл- наслини унутган, қиз-ўғилларини бузуқликларга ундаган, қавмига зулм қилган, қариндошлик- қўшничилик риштасини узган ва  айни ҳолда бу ҳолатдан заррача таъсирланмаган кимса айнан шу номга лойиқдир.

 Аллоҳ Таоло ушбу ояти каримасида, бизларга кимга бандалик қилишлигимзни насиҳат қилади :

“Эй мўминлар , агар кофирларга итоат қилсангиз, сизларни кетингизга (куфрга) қайтарадилар. Бас, зиён кўргувчиларга айланиб қоласизлар. Йўқ, (улар сизларнинг  дўстингиз эмас, балки) Аллоҳ ҳожангиздир. Аллоҳ қилаётган амалларингизни  кўргувчидир”     [Бақара : 149- 156 ]

 Афсуси, фақат ақл эгалари панд-насиҳат олурлар.

Мунаввара.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here