Тўрт ой давомида 17та махкама ишида кўриб чиқилганидан сўнг 7 октябр куни Қорасув туман суди “Ас-Сараҳсий” масжиди имоми Рашод қори Камоловни 5 йилга озодликдан маҳрум этди. Суд Рашод қорини диний адоват қўзгатиш, экстремистик материалларни сақлаш ва тарқатишда айбдор деб топти.
Суд Рашод қорини имомликка тайинлаш тўғрисида муфтиётнинг буйриғи йўқ эканлиги, оилали эканлиги ва бунга қадар нотўғри ишларга алоқаси йўқлигини ҳисобга олиб қамоқ муддатини қисқартиргани айтилмоқда.
Қамоққа олингунга қадар “Ас-Сараҳсий” масжиди имоми бўлган Рашод қори Камолов 9 феврал куни қўлга олинган эди. Унга қарши “экстремизмга даъват қилган”, “Халифалик қуришга ҳаракат қилган” ва “Сурияга одам жўнатган” деб айб қўйилиб, тергов ишлари бошланган эди.
Рашод қори Камолов ўзига нисбатан қўйилаётган айбловларни рад қилиб, бу сиёсий буюртма баҳоламоқда.
Туркистон:
Рашод қори Камолов устидан олиб борилган суд жараёнида қатнашган ўнлаб гувоҳларнинг таъкидлашларича, судда прокуратура томонидан Камоловни айбловчи далил сифатида деярли бирорта ҳужжат келтира олган эмас.Прокурорлар айбловчи далил сифатида фақат бир дискдаги Камоловнинг масжиддаги “Халифалик қайта тикланади ва мусулмонлар буни умид қилиб, дуо қилиб яшашлари вожиб”, деган сўзларини қўйиб беришган.
Бу сўзлар хақиқатда шариятга мувофиқ эканлигини муфтиёт ҳам ёзма тасдиқлаган. Қирғизистон депутати Турсинбой Бакир ўғли, таниқли диний арбоб Содиқ Камолов, аввалги муфтий ва уламолар кенгаши раиси Чубак хожи Жалилов, журналист ва диний эксперт Миқтибек Арстанбек ва яна бир қатор таниқли диний эксперлар судда бевосита иштирок этиб ёки хат орқали Халифалик ҳақидаги бу фикрларни ўз оғизлари билан ифода этишган. Уларнинг ҳар бири Рашод қори айтган сўзларга иймон келтиришларини ва шу фикрларни маъқуллашларини айтишган. Шунингдек, бу айтилаётган шаръий ҳукмни тасдиқловчи нусуслардаги далилларни ҳам судга тақдим этишган. Уларнинг бирортаси шу сўзларни суд залидан туриб расман айтганлари учун ҳатто суд томонидан бирорта танбех ҳам олишган эмас. Демак бу сўзни айтилишида жиноий элемен йўқ эканини суд тан олган. Рашод қори ҳам фақат шу сўзларни айтган халос. Унга қарши бошқа ҳеч қандай айбловчи далил бор деб даъво бўлган эмас.
Прокурорларнинг Рашод қорига қарши бошқа ҳеч қандай далиллари бўлмаганлигини кўриб турса ҳам Қорасув судялар раиси ҳатто Камоловни вақтинчалик уй қамоғига чиқариб туришини сўраб ёзилган аризаларнинг барчасига рад жавобини берган.
Лекин Рашод Камоловнинг устида бораётган ишда Қорасув тумани суди раиси Қўйчубек Жобоновнинг бу суд жараёнида ҳеч қандай вазни йўқ эканлигини англаш қийин эмас. Суд уни қамашга бевосита буйруқ берган ҳукумат томонидан назорат қилиб турилипти. Лекин бу суд жароёни Қирғизистонда Қонун устиворлиги деярли йўқ даражада экалигинини кўрсатди.
Балки бу ҳукуматнинг жиноий хатти-ҳаракатлари фақат мусулмонларга қарши ишлатилишига иттифоқ қилингандир. Чунки Рашод қорига нисбатан 8 ойдан буён бораётган зулмларга қарши бирорта қувват эгалари томонидан қаршилик фикри намоён бўлгани йўқ. Суд эса прокуратура томонидан бирорта далил келтирилмаганига қарамай юқоридаги шармандали ҳукмни чиқарди. Бу суд жараёнини Рашод қорини қамашда адашган милиция тармоғини кетини ёпиш учун махсус буюртма асосидаги сиёсий ечим бўлди десак тўғри бўлади.