بسـم الله الرحمن الرحيم
Ҳаётда инсоннинг фикри ва вақтини элаллаб олган бир неча хил муаммолар бор. Инсон бу муаммоларни ҳал қилишга ва уларнинг мажбуриятларини адо қилишга ҳар хил ёндошади.
Агар биз инсон ҳаётида йўлиққан муаммоларни ўрганиб чиқсак, албатта бу муаммолар хилма-хил шаклда эканини ва бир-биридан фарқланиб туришини биламиз ҳамда бу муаммолар инсондаги ғаризалар ва узвий эҳтиёжларга алоқадорлигини кўрамиз. Шунинг учун инсонларнинг мана шу муаммолар олдидаги эътиборлари бир шахс билан бошқа шахс ўртасида ва бир муаммо билан бошқа муаммо ўртасида фарқланиб туради. Бу фарқланиш инсонларнинг ғаризаларига бўлган нуқтаи-назарининг хилма-хиллигидан келиб чиқади. Масалан, гоҳида баъзи инсонлар бақо ғаризасини ўзининг ҳамма ҳатти-ҳаракатига ва эътибору ишларига асос қилиб олади. Кўпинча бу ғаризани асос қилиш бошқа ғаризаларга эътиборсизлик қилиш даражасига олиб бориб қўяди. Баъзилар эса ҳамма ғаризалари устидан тадайюн ғаризасини етакчи қилиб қўяди. Натижада у одамнинг идроки эмас, балки тадайюн ғаризаси ундаганлигини, динда у жуда қаттик интилувчанлигини ва бошқа ғаризаларга эътиборсизлигини кўрасиз.
Ҳақиқатдан, инсонларнинг алоқаларини тартиблаштирувчи ҳукмлар ва шаръий коидаларни ўқиб ўрганиш билан бизга шу нарса маълум бўладики, инсон қайсидир бир ғаризани бошқа ғаризаларининг ҳисобига қондирмаслиги лозим. Бу эса ҳаёт биздан талаб қилган нарсаларга тўғри келади. Лекин шу билан бирга бу ерда тартиб бўлиши зарур. Тўғри, Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таоло ҳар бир қодир мусулмонга ўзини ва оиласини боқиш учун касб қилишни фарз қилди. Лекин Аллоҳ даъватчига даъват талаб қилган нарсаларни амалга оширишини ҳам фарз қилган. Балки, даъват бошқа ишларга нисбатан етакчи бўлишини талаб қилади ва Аллоҳ Таоло даъват ишини мусулмон амалга оширадиган барча ишларнинг маркази қилди. Чунки Исломий давлат учун асосий қилинадиган иш бу даъват иши деб белгилади. Шунинг учун даъват иши ҳар бир мусулмонга асосий қилинадиган иш қилиб белгиланди. Расул акрам r айтдилар: “Мен инсонлар ла илаҳа иллаллоҳ дегунларигача улар билан уруш қилишга буюрилдим, агар улар уни айтишса мендан қонларини ва молларини сақлаб қолишади, магар Ислом ҳаққини (сақлай олишмайди) ва уларнинг ҳисобиАллоҳгадир”. Шубҳасиз бу сўз Пайғамбаримизнинг давлат раиси бўлган пайтдаги аҳволини ифодалаб турибди. Аммо бундан аввалги аҳволини амакиси Абу Толибга айтган гаплари ифодалаб беряпти: “Аллоҳга қасамки, амакижон, улар агар шу ишни ташлашим эвазига қуёшни ўнг елкамга, ойни чап елкамга қўйиб беришса ҳам ҳаргиз ташламайман. Ҳатто Аллоҳ шу ишни юзага чиқаради ёки мен шу иш йўлида ҳалок бўламан”. Бу иш Пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в)дан кейин ўзини мўминман деб билган ҳар бир мусулмонга мерос бўлиб қолди. Хулоса шуки, мусулмон қиладиган ишлар битта мақсадга олиб борувчи воситалар бўлиб, бу мақсад Исломга даъват қилишдир.
Даъват ўзи нима? Даъватчи ким? У нима ишларни қилишни ўз зиммасига олган? Қуйида шуларни баён қиламиз. “Даъват” луғатда чақирув, омма орасидаги истилоҳ бўйича эса Исломга чақирув тушинилади. Даъват чақирув бўлсада, Исломда унинг аниқ тушунчаси бор. Даъват – Исломнинг ақида ва аҳкомларини таълим бериш тариқати бўлиб, кофирлар Исломни тушуниб, уни қабул қилсин ёки тушунгандан кейин ихтиёрий равишда рад қилишлари учун, мусулмонларга эса, уларнинг туйғуларига таъсир қиладиган ва уларни Аллоҳнинг азоби ва ғазабидан қўрқитадиган суратда Ислом (диндаги ишлар)ни ўргатишдирки, мусулмон Аллоҳнинг аҳкомларини ўрганиши ва ўргатиш тариқати натижасида туйғулари ақлига боғланган пайтда таъсир қилувчи кучга айлансин учундир, яъни даъватни жамиятдаги одамларга ёйишдаги унинг тариқати ҳикмат йўли билан, чиройли мавъиза билан ва гўзал суратдаги мунозара билан даъват қилишдир. Аллоҳ Таоло дейди:
«(Эй Муҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли-динига донолик-ҳикмат билан чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билур ва У зот ҳидоят топгувчи кишиларни ҳам жуда яхши билур». [16:125]
Ҳикмат – ақлий ҳужжат, чиройли мавъиза эса гўзал эслатмадир. Яъни одамларнинг ақлларига хитоб қилган вақтда уларнинг туйғуларини ва туйғуларига хитоб вақтида эса уларнинг фикрларини қўзғатиш. Токи туйғулар фикрлар билан боғланиб, комил суратдаги амал келиб чиқсин. Гўзал суратдаги мунозара эса фикратга чекланган ва шахсларга, нафсониятига ўтмайдиган мунозарадир.
(давоми бор).
Ғариб.