بسـم الله الرحمن الرحيم
Ҳамма фикрларга тўғри асос Ислом ечими, яъни “исломий ақида” бўлади. Бу тўғри ечимни коинот, инсон ва ҳаёт ҳақидаги ёрқин фикрсиз вужудга келтириб бўлмайди. Шунинг учун уйғонишни ва тўғри юксалиш йўлида юришни хоҳловчи кишилар аввало бу асосий тугунни ёрқин фикр ёрдамида тўғри ечиб олишлари лозим. Бу ечим эса ақидадир. Бу ечим фикрий пойдевор бўлиб, унинг асосига ҳаётдаги яшаш тарзи ҳақидаги ва ҳаёт қонунлари ҳақидаги барча иккинчи даражали фикрлар қурилади. Ислом ушбу энг катта тугунга диққат-эътиборини қаратиб, уни табиатига мос келадиган, ақлни қаноатлантирадиган ва қалбга хотиржамлик бахш эта оладиган тарзда ечиб берди ва Исломга киришни бу ечимга ақлдан келиб чиққан иқрор бўлишга боғлиқ қилиб қўйди. Мана шунинг учун ҳам Ислом ягона асос, яъни ақида устига қурилгандир. Ақиданинг мазмуни шундан иборатки, коинот, инсон ва ҳаётдан ташқарида уларнинг ҳаммасини яратган Яратувчи бор. У Аллоҳ Таолодир. Бу Яратувчи ҳамма жонли ва жонсиз мавжудотларни йўқдан бор қилган. У бор бўлиши зарур Зотдир. У бошқа тарафидан яратилган эмас. Агар У бошқа тарафидан яратилган бўлса, яратувчи бўлмас эди. Унинг яратувчилик сифатига эга бўлишининг ўзиёқ бошқа тарафидан яратилмаганини ва бор бўлиши зарур Зот эканини ақлнинг ўзи талаб этади. Чунки ҳамма нарса мавжуд бўлишида Унга суянади. У эса мавжуд бўлишда ҳеч нарсага суянмайди.
Демак, Ислом ечимида ҳамма нарсани йўқдан бор қилган Яратгувчи-Аллоҳ Таоло бор, у ҳар бир нарсани йўқдан бор қилган. Буни ҳис қилиб турган ҳар бир нарсадан билишимиз мумкин. Уларнинг ҳар бирида Яратувчини борлигига йўллаб қўядиган далиллар бор. Лекин инсонни яратилишдан мақсад нима эканини, ўлгандан кейин нималар бўлишини ёки Аллоҳнинг зоти ҳақидаги фикрларга инсонни кучи етмайди. Буни эса, Аллоҳнинг китоби “Қуръони Карим”дан билиб оламиз. Қуръон Аллоҳ Таолонинг китоби эканлигининг далили Қуръоннинг ўзида, яъни Қуръон бутун инсониятни унга ишонишга буюрган ва ишонмаганларни аҳмоқ, кофир, нажасга чиқарган. Бу ҳукмни ёлғонга чиқарувчиларни унга ўҳшаган лоақал бир сура келтиришни талаб қилган ва ундан ожиз қолишларини ҳам хабарини берган. Мана 1450 йилга яқинлашиб қолаётган бўлсада, уни инкор қилувчилар ҳалигача бирор сурани келтириша олганлари йўқ. Бу эса “Қуръон”ни Аллоҳ Таолонинг каломи ва ундаги ҳукмлар ва хабарлар шубҳасиз ҳақ эканлигини кўрсатади. Аллоҳ Таоло айтади:
وَإِنْ كُنتُمْ فِي رَيْبٍ مِمَّا نَزَّلْنَا عَلَى عَبْدِنَا فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِنْ مِثْلِهِ وَادْعُوا شُهَدَاءَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ ۩ فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا وَلَنْ تَفْعَلُوا فَاتَّقُوا النَّارَ الَّتِي وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ أُعِدَّتْ لِلْكَافِرِينَ
“Агар биз бандамизга туширган нарсадан (Қуръондан) шак-шубҳада бўлсангиз, у ҳолда шунга ўхшаган биргина сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг – агар ростгўй бўлсангиз. Энди агар бундай қилолмасангиз — ҳаргиз қилолмайсиз ҳам — у ҳолда одамлар ва тошлар ўтин бўладиган, кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан қўрқинг”. [2:23-24]
Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиқадики, Қуръон бирор инсоннинг сўзлари эмас. Шунинг учун аниқ хулоса чиқариш мумкинки, Қуръон Аллоҳнинг каломи ҳамда уни олиб келган шахс учун мўъжизадир. Қуръонни Муҳаммад(с.а.в) олиб келган. Қуръон Аллоҳнинг сўзлари ва шариатидир. Аллоҳнинг шариатини фақат Унинг набийлари ва росулларигина олиб келадилар. Бу ақлий далилга кўра қатъий хулоса чиқариш мумкинки, Муҳаммад(с.а.в) набий ва росулдир. Булар (ҳамма нарсада ўз Яраратувчиси борлигини ифодалайдиган ақлий далиллар борлиги, Қуръонга ишонмаганлар унинг сураларига ўҳшаган бирорта сурани янгилик қила олмаганликлари, инсонларни ожиз қолдирган бундай китобни Муҳаммад(с.а.в) олиб келиши) Аллоҳнинг борлиги, Муҳаммад(с.а.в)нинг Росул эканлиги ва Қуръон Аллоҳ Таолонинг каломи эканлигига ақлий далиллардир.
Шу уч асос ҳамма тўғри фикрларнинг асоси бўлади. Ақллик инсон бу уч асосни ҳаёти учун асос қилади. Нотўғри деб билса ақл асосида буларни “нотўғри” эканлигини исботлайди (бу эса мумкин эмас). Чунки ақида тўғрисидаги фикрлар учун ҳам, нарсалар учун ҳам, амаллар учун ҳам тўғри фикрларни келтириб чиқарадиган тўғри, ягона асос айнан машу. Шулардан келиб чиқиб, ҳар қандай инсонни фикрларини текширишда у қабул қилган асосни билиш керак. Агар шу уч фикрни ҳамма фикрлари учун асос деб қабул қилган бўлса, у ҳолда қолган фикрлари ҳақиқатдан ҳам уни ўша асосдан келиб чиққанлиги текширилади ва фикри тўғри эканлиги исботланади. Бу фикрлардан бошқа ҳар қандай фикр, хоҳ асосга тааллуқли бўлсин, хоҳ иккиламчи фикрлар бўлсин улар нотўғри бўлиб, уни ақлирасо инсон қабул қилмайди. Ақлини ишлата олмаган ёки ақлида камчилиги бор аҳмоқларгина бундай нотўғри фикрларни қабул қилади. Бу билан ўзига айтилган “аҳмоқ” ва “нажас”(нопок) деган ҳукмни исботлайди. Аллоҳ Таоло айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْمُشْرِكُونَ نَجَسٌ
“Эй мўминлар, ҳеч шак-шубҳасиз, мушриклар нажас (нопок) кимсалардир” [9:28]
Абу Аюб Муҳаммад