Рухсатсиз Исломга даъват қилиш таъқиқланди

688
0

Қирғизистоннинг баъзи минтақаларида Исломга даъват қилиш учун давлат тарафидан расман рухсат олиниши шарт қилиб қўйилгани айтилмоқда. Мамлакат шимолидаги дам олиш маскани ҳисобланган Иссиқ-Кўл оромгоҳи атрофидаги қишлоқларда рухсатсиз динга даъват қилиш таъқиқлаб қўйилди.

Маҳаллий матбуотнинг хабар қилишича, бу қарор Қирғизистон ҳукуматининг маҳаллий вакиллари тарафидан чиқарилган.

“Дам олиш маскани ҳисобланган Иссиқ-Кўл оромгоҳи атрофидаги қишлоқларда  рухсатсиз динга даъват қилиш ва ваъз-насиҳат ишларини олиб бориш таъқиқланди. Диний таълим тарбия ва Исломга даъват қилиш ишлари вилоят имом хатиблари тарафидан олиб борилади”, дейилади хабарда.

Вилоятлардаги маҳаллий ҳокимларга ва қишлоқ кенгаши раҳбарларига даъватчиларнинг зиёратини таъқиқлаш учун қарор қабул қилиш ҳақида Қирғизистон давлат масъуллари тарафидан буйруқ берилганлиги ҳам айтилмоқда. Ҳукумат вакилларининг бу ишлари диний соҳалардаги хавф хатарларнинг олдини олиш учун амалга оширилаётгани билан изоҳланмоқда.

Қирғизистонда ва Ўрта Осиёнинг бошқа “мустақил” давлатларида Ҳизб ут-Таҳрир уюшмасининг аъзолари мусулмон аҳолини Исломга фаол тарзда даъват қилиб келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шунингдек, Қирғизистонда Таблиғ жамоасининг вакиллари ҳам ўз фаолиятларини юргизиб келишади.

Туркистон:

Қирғизистоннинг баъзи минтақалари, хоссатан Иссиқ кўл вилояти учун юқоридаги алоҳида Ислом динига даъват қилишга нисбатан қўйилаётган таъқиқнинг, икки хил талқин қилиш мумкин.

Биринчиси: –  Қозоғистон каби, фуқоролари Иссиқ кўл атрофида дам олиш учун келадиган сайёҳларнинг асосий қисмини тузувчи давлат ҳукумати томонидан Қирғиз ҳукуматига бераётган босими натижасида ушбу қонун қабул қилинди. Албатта Ўзбекистон ҳамда Россиянинг ҳам бу қонун қабул қилинишида манфаати йўқ деб бўлмайди.

Иккинчиси: – Россия бир неча йил аввал шу каби, ўзидаги ҳар бир федератив бўлаклари учун алоҳида бир бирига қарама қарши ёки минтақа учун махсус қонунлар қабул қилиш ҳақида дастур қабул қилган эди. У бу қонунни, Россиянинг ташкил этувчи федерацияларининг бўлакларида истиқомат қилувчи фуқороларининг миллий, этник, диний ва ирқий хилма хиллиги сабабидан қабул қилган эди.

Қирғизистон ҳам бу қонунни қабул қилиб, амалда мувоффақиятли ижро эта олса. Худди Россия сингари, диний урф одатлар миллий урфлар билан уйғунлашиб, иймоний муҳит кучли бўлган минтақалар учун алоҳида, аксинча куфр мафкуралари устунлик қилиб турган минтақалар учун бошқачароқ қонунлар ишлаб чиқа бошлайди. Бу дастур, Россияни парчаланиб кетиш эҳтимолини олдини олиш учун хизмат қилади. Чунки Россия улкан давлат бўлиб, Москвадан қабул қилинаётган қонунлар, бутун Россия учун умумий бўлса, куфр устивор бўлган минтақаларга тўғри келиб, исломий муҳит кучли бўлган аксарияти Мусулмонлар истиқомат қилувчи минтақаларда норозилик руҳини пайдо қилиши мумкин. Ёки худди шунинг акси, Мусулмонларни рози қилиши мумкин бўлган қонунлар, куфр эътиқодларидаги фуқороларни норози қилиши мумкин.

Қирғизистон давлати учун эса ушбу қонун фақат Мусулмонларнинг нафратини тирнаш учун хизмат қилади. Чунки Қирғизистон исломий юрт бўлиб, унинг халқининг асосини Мусулмонлар ташкил этади. Қирғизистонни асосан икки минталитет асосида шаклланиб қолган, шимолий ва жанубий қисмга бўлиб қараш мумкин. Юқоридаги каби исламафобияга асосланувчи қонунлар, юртни миллий, диний ва минтақавий бўлинишига олиб бориши мумкин. Ҳар бир минтақага алоҳида қонунлар ишлаб чиқилиши, бошқа қисмида яшовчи аҳоли учун ўзини камситилган ҳис қилишига ёки аксинча ўша қонун қабул қилинган минтақа фуқоролари ўзларини камситилган ҳис қилишлари билан, катта норозиликларга сабаб бўлиши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here