Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Россия-24” телеканалига берган интервьюсида санкциялардан нафақат Россия, балки бошқа давлатлар ҳам зарар кўраётганини таъкидлади.
“БМТ тасдиғисиз Россияга қарши жорий этилган ноқонуний санкциялар Россия иқтисодиётининг ривожланишига халал бермоқда”, – деди Қозоғистон раҳбари.
Нурсултон Назарбоев молия тизимидаги муаммоларга тўхтаталар экан, глобал валюта архитертурасининг эскирганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, жаҳон резерв валютасининг фақатгина бир эмитентга боғлиқлиги бошқа мамлакатлар учун катта хавф туғдирмоқда. Шунинг учун ҳам Лотин Америкасида, араб дунёсида минтақавий валюта яратиш ва шу тариқа доллар таъсирини камайтириш ҳақида гапирилмоқда.
Шунингдек, Қозоғистон президенти Украинадаги вазият ҳал бўлиши учун имкон қадар ҳаракат қилаётганини айтди.
“Мендан воситачилик қилишимни сўрашса, вақтимни ҳам, кучимни ҳам аямайман, учрашувлар ўтказаман, томонларни музокараларга даъват этаман. Бундай вазиятда давлатлар раҳбарлари ҳар доим муроса учун йўл топа оладилар. Мен бу ерда ҳал бўлмайдиган муаммоларни кўрмаяпман. Кузатишларига кўра, Россия томони ҳам, Украина томони ҳам мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этиб, масалани ҳал қиладиган паллага етиб келди. Бу тезроқ амалга ошиши зарур, Европа етакчилари ҳам шуни хоҳламоқда. Ҳозир ана шундай одимнинг айни вақти”, – деди Назарбоев.
Туркистон:
Албатта Россия учун қўйилган санкциялар ва ундан келаётган ҳар хил оқибатлар, у билан тиғиз алоқадаги ёки ҳар қандай ташкилотда бирга бўлган давлатлар учун ҳам салбий таъсир кўрсатмай қўймайди. Россияга қарши компаниянинг бошида турган АҚШнинг асосий мақсадларидан бири ҳам шу, Россияни халқаро сиёсатдаги мавқеъини синдириш.
АҚШнинг мақсади амалга ошаётгани, аввал Россияни атрофидаги унга суянган давлатларга нисбатан унинг таъсир қувватини заифлашиши билан намоён бўла бошлайди. Россияни кутаётган шу иш амалга ошгудек бўлса, яъни у атрофидаги ўзига тобеъ давлатларни қизиқтира олмайдиган ёки қўрқувда ушлаб ҳам тура олмайдиган ҳолатда бўлиб қолса, Евроазес ва унга ўхшаган бир қатор унга тобеъ бўлган ташкилотлари парчаланиб кетишига ёки бу ташкилотлар амалда фаолиятларини тўхтатиб қўйишга мажбур бўлишади.
Назарбоевни ташвишлантираётган муаммо, Россия учун бир огоҳлантириш маъносида кўтарилган. Агар Россия халқаро сиёсатдаги аҳволини ва ички сиёсий ҳамда иқтисодий ҳолатини тиклай олмаса, Назарбоев ва бошқа ташкилот аъзолари бўлган давлатлар раҳбарларига тобе ҳукумат режимлари ўта қийин аҳволда қолишади. Улар, Россиянинг халқаро сиёсатидаги ҳатолари оқибатидан ёки фақат Путин ва унинг режимининг инжиқликлари сабабидан, келиб чиқиши мумкин бўлган муаммолардан, ўз юртларидаги фуқороларининг норозиликларга дучор бўлишни хоҳлашмайди.
Назарбоев ҳам, Путиннинг олиб бораётган сиёсий ҳаракатларига қарши бўлган Россиянинг сиёсий элитасининг салмоқли бир қисми сингари, уни Украина масаласида сиёсий чекинишга чақираяпти. Уни АҚШнинг қўл остида бўлишга, яъни халқаро сиёсатда у билан қарама қарши йўналишдан тийилишга, ундан етакчилик тизгинини очиқ талашиш ёки унга даъвогарлик қилишдан бош тортиш, хуллас ҳозирги ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб халқаро сиёсатда камтарроқ муомила қилишга чақираяпти. Бу Россияни худди Франция, Германия ёки Италия сингари давлатларнинг халқаро сиёсатдаги тутган ўринлари сафидан жой олишга чақириш деса ҳам бўлаверади.
Акс ҳолда, Қозоғистоннинг Россия билан ўрталаридаги умумий манфаатларига келтирилинаётган зиёнлар, Назарбоевни хавотирлантира бошлади. Россия халқаро сиёсатга қарашларидаги ўзининг бир қатор амбицияларини жиловлаб олиши керак. У энди якка етакчи давлат бўла олмайди. Чунки унинг ўзига хос қудратли мафкураси ва шу мафкурасидан келиб чиқувчи мабдаъси (системаси) мавжуд эмас.
Демак, Россия ўз мавқъини аниқлаб олиши, тўғрироғи ҳозирдаги ўзининг халқаро сиёсатдаги ўрнини, белгилаб олиши керак. Россиянинг СССРдан меърос қолган қалбаки мавқеъи, энди инқирознинг энг тубига етиб бораяпти. Россия, Путинни ҳокимиятдан четлатиб бўлса ҳам, дунё етакчилигига интилувчи сиёсий орзуларидан воз кечиб, АҚШнинг қўл остидаги кўппаклик қилаётган давлатлар сафидан ўрин олмаса, уни ва унинг атрофидаги давлатларни ҳам, ҳали кўп қийин синовлар кутаяпти.