Обама: Бу чекиниш тактикасидир

446
0
President Barack Obama pauses as he speaks to reporters about the fiscal cliff in the Brady Press Briefing Room at the White House in Washington, Friday, Dec. 21, 2012. (AP Photo/Charles Dharapak)

Обама: Бу чекиниш тактикасидир

Бир неча кун аввал ИШИД ташкилоти тарафидан Ромади шаҳрининг босиб олиниши шов-шувларга сабаб бўлди. Эрон инқилобчилар гвардиясининг қўмондони генерал Қосим Сулаймоний Ромадининг босиб олинишида АҚШни айблаб чиқди. Сулаймонига кўра, ИШИД Ромадига ҳужум бошлаганига қарамай, АҚШ бунга қарши ҳеч қандай чора кўрмаган. АҚШ президенти Барак Обама эса Ромади шаҳрининг ИШИД қўлига ўтишини “Чекиниш тактикаси”, дея баҳолади. Обамага кўра, АҚШ ИШИДга қарши олиб бораётган курашида мағлуб бўлмаган.

Бу ҳақида Барак Обама “The Atlantic” журналига интервью берди. Журналистнинг “Ромади шаҳрининг қўлдан кетиши билан АҚШ ИШИДга қарши курашда мағлубиятга учрадими?”, деган саволига Обама “Йўқ, мағлуб бўлдик деб ўйламайман. Бу чекиниш тактикаси эканлигига шубҳа йўқ”, деб жавоб берди.

Туркистон:

Маълумки, АҚШ ва Ғарб давлатлари ИШИДнинг қилаётган ишларини бўрттириб кўрсатиб, инсонларнинг қалбида Халифалик давлатига нисбатан нафрат уйғотишга ҳаракат қилиб келмоқда. ИШИД ташкилотининг асирларга нисбатан муносабатлари, омманинг кўз ўнгида уларни қатл қилишлари ва Зайдийлар каби халқларга нисбатан қилмишлари АҚШ бошчилигидаги кофир давлатлар учун роса қўл келмоқда. Уларнинг бу ишларидан куфр давлатлари ўзларининг асл мақсадларини ниқоблаш учун унумли фойдаланмоқда. Аслида эса АҚШ ва Ғарбнинг мақсади ҳақиқий Ислом давлатининг тикланишига тўсқинлик қилишдир. ИШИДнинг бу ишлари фақат улар учун тайёр баҳона бўлмоқда холос.

АҚШ ва Ғарб давлатлари ИШИДдан фойдаланиб биринчи ўринда Халифалик давлатини инсонлар кўз ўнгида хунук қилиб кўрсатаётган бўлса, иккинчи навбатда уни “ола бўжи” қилиб кўрсатиб ўзининг сиёсий мақсадларини амалга оширмоқда. Юқоридаги хабарда АҚШнинг мағлубияти ҳақида гап юритилмоқда. Воқеа ортидан АҚШ вице-президенти Жо Байден ИШИД Сурия ва Ироқни эмас, балки Европа ва Американи нишонга олаётганини даъво қилди. Ваҳолангки ИШИД жанговар қудрати чекланган оддий бир ташкилотдан бошқа нарса эмас. Шунингдек, у ҳеч қандай ҳарбий флотларга, самалёт ташувчи йирик кемаларга, ракеталар ва ядровий қуролларга эга давлат ҳам эмас.

Уларнинг мақсадларидан яна бири мусулмонларга қарши курашда мусулмонларнинг ўзларидан фойдаланишдир. Шунинг учун улар “ИШИД фақат динсизларни эмас, мусулмонларни ҳам аёвсиз ўлдирмоқда”, деган тушунчани ёйишга ҳаракат қилмоқда. Бу билан баъзи мусулмонлар қалбида ИШИДга нисбатан нафрат ва қўрқув пайдо қилишга эришди ҳам. Токи ИШИД баҳонасида Ислом ўлкаларига ҳужум уюштирилса бошқа мусулмонлар бунга эътироз билдиришмашин, ҳаттоки куфр билан елкама-елка туриб жангга ҳам кирсин.

Шунинг учун мусулмонлар воқеа ва ҳодисаларга теран назар ташламоғи ва уларга Ислом бурчагидан туриб баҳо бермоғи лозим. Акс ҳолда куфр найрангаларига алданиб қолиши ва ўзи билмаган ҳолда куфрнинг фойдасига хизмат қилиб қўйиши мумкин.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here