КХШТ ҳарбий кучлари Тожикистондаги машғулотларини якунлади

779
0

 Тожикистон жанубида уч кун давом этган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Коллектив фавқулодда чоралар кучлари (КФЧК) ҳарбий машғулотлари муваффақиятли якунлангани хабар қилинмоқда. Ўқув машғулотлари давомида асосий эътибор Афғонистондан кутилаётган эҳтимолий таҳдидларни бартараф этишга қаратилди.

  Мамлакат жанубида жойлашган “Ҳарбмайдон” полигонида бўлиб ўтган ҳарбий машғулотларда ташкилотга аъзо давлатлар ҳарбий бўлинмалари жанговор ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда жанговор қуроллардан фойдаланишда амалий кўникмаларни хосил қилиш вазифалари бажарилди. Ҳарбий машғулотларда 2,5 мингдан зиёд ҳарбий, 200та зирҳли ҳарбий техника, 20та қирувчи самолёт, 30та ҳарбий ва транспорт вертолётлари жалб этилди.

Маълумки, КХШТга Арманистон, Беларус, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон аъзо бўлиб қолмоқда, Ўзбекистон 2010 йили ташкилотдан чиқиб кетган, 2012 йилнинг 19 декабр куни Москвада бўлиб ўтган навбатдаги саммитда азъолиги расман тўхтатилган эди.

 Россия ҳукумати Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив фавқулодда чоралар кучларини минтақадаги қудратли ва нуфузга эга бўлган кучга айлантиришга жиддий ҳаракат олиб бормоқда. Апрел ойида Россия ҳаво-десанти қўшинлари КХШТ кучлари билан ҳамкорликда Шимолий қутбда қидирув-қутқарув ўқув машғулотлари олиб борган эди.

 “Россия ҳаво-десанти қўшинлари ва КХШТга аъзо давлатлар Коллектив фавқулодда чоралар кучлари ҳарбийлари ноқулай шароитлар ва об-ҳавода турли баландликдаги муз тепаликлари ва Шимолий муз океани қорли майдонларини босиб ўтишди”, – дея хабар қилган эди Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Туркистон:

Россиянинг халқаро сиёсатдаги вазни, сезиларли даражада йўқолиб бораяпти. Буни Украина муаммосидаги мағлубиятлари ва шу минтақа учун олиб борилаётган уруш оқибатидан унга нисбатан дунё хамжамиятининг, хар хил санкциялар белгилаш билан олиб боришаётган муомилаларидан англаб олиш қийин эмас.

 Лекин Россия халигача, тақдирига тан бермоқчи эмас. У, Марказий Осиёни, қандай бўлмасин ўз таъсири остида ушлаб қолмоқчи. Россиянинг харбий потенциалидан бошқа, босим бериши мумкин бўлган ричаглари деярли тугаб бораяпти. Шунинг учун у, минтақани харбий химоясига мухтож холатга олиб келишга харакат қилади. Бунинг учун, сунъий хавф хатарлар ёки атайин дистабилизация қилиш учун хар хил провокациялар уюштириши керак бўлади.

Баъзида, АҚШ томонидан уюштирилган провокациялар Россия учун хам қўл келиб қолиши мумкин. Масалан, НАТО кучларини Афғонистонда доимий дислокация холатида қолдириш мақсадида, харбий техникаларини олиб чиқиб кетиш йўли бўлган Ўрта Осиёга яқин минтақаларда нотинчлик холатлари пайдо қилади. Россия учун хам бу каби вазиятлар баъзида қўл келиб қолиши мумкин.

Юқоридаги ҚХШТнинг Тожикистондаги бўлиб ўтган харбий машғулотлари, Қозоғистонда хам давом этади. Россия Марказий Осиёда АҚШ билан жиддий тўқнашадиганга ўхшайди. Лекин юқоридаги галма гал харбий машғулотлар, хозирча М Осиё мамлакатларини қўрқитиш мақсадида олиб борилмоқда. Бироқ вазият тақазоси билан мақсадлар ўзгариши мумкин. Масалан, АҚШнинг минтақадаги босими кучайиб кетиши билан, айтайлик Қирғизистон баъзи сохаларда АҚШ ёки Хитой манфаатлари томон юриб кетиши мумкин. Чунки Россия талаб қилаётган позицияни Қирғизистон эгаллай олмайди. Негаки Қирғизистонга бериладиган ташқи босимлардан, уни Россия қутқариб қола олмайди. Россия, Қирғизистондаги манфаатларини рўёбга чиқариш учун, фақат босим беришда давом этаверади. У Қирғиз хукуматидан бир томонлама йўналиш сиёсатини зимдан талаб қилаяпти.

 Нима бўлганида хам, фақат Россия томонида туриш сиёсати, Қирғизистонни давлат сифатида йўқ бўлиб кетишига олиб бориши мумкин. Бундан ташқари, хозирда олиб борилаётган Қирғиз сиёсатини хам, жуда катта нотинчликлар кутаяпти.

Қирғизистон Россиянинг харбий юришларидан эмас, кўпроқ ички сиёсатидаги хатоларидан қўрқиши керак. Атамбаев, худди Путин сингари, ичкарида ўз фуқороларини йўналтирувчи энг кучли мафкура билан бирлашиб, шу мафкура асосида ўз халқи билан якдил ва амалда бир томонга харакатланувчи қувватга айланиб олиши керак.

Путин, Рус халқидаги дунё тан олган энг кучли томони бўлган ватанпарварлик туйғусини қўзғай бошлади. Бутун сиёсий элитасини ва режимини ишга солиб, Украинадаги урушда мағлубиятга учраб бораётганидан, ўз мақсадига эришиш учун фойдаланиб қолмоқчи. Ватанпарварлик робитасини кучайтиришнинг ягона йўли уруш холати эканлигини биламиз. Путин Украинадаги мағлубиятини, Россия халқига, Ғарб уюшмасининг интервенцияси (босқинчилиги) қилиб кўрсатиш учун қаттиқ харакат олиб бормоқда. Рус халқи, иккита жахон урушларида хам, босқинчиларга қарши ватани учун олиб борган урушларида, ўзидаги босқинчиларга қарши пайдо бўладиган қудратли куч бор эканини намоён этган эди. Путин рус халқидаги ўша туйғуларни уйғотишга харакат қила бошлади. Унинг худди шу харакатлари, АҚШнинг Россияни бир неча бўлакларга бўлиб юбориш харакатларини бироз ортга суриб туриши мумкин.

Атамбаев ва ундан аввалги призидентлар хам, Қирғизистон халқининг етакчи ва миллий урфлари билан чамбар час боғланиб кетган Ислом мафкураси билан яқинлик қилиш кераклиги хақида фикирлай олишмади. Улар Қирғизистонни давлат сифатида ушлаб қолиш керак деган фикрий етакчилик асосида хам фикирлашгани йўқ. Улар сиёсий популизмдан нарига ўтиша олишмаяпти. Қирғизистон халқининг улкан қудратидан фойдаланиш хақида ўйлашаётганлари йўқ.

Нафақат Қирғизистон балки бутун М Осиё давлатларини олганимизда хам вазият шундай. Уларнинг хар бири, ўз халқи ичида яшириниб ётган Ислом мафкураси қуввати мавжуд эканини била туришса хам, бу қудратдан юрт манфаати учун фойдаланиб қолиш мумкинчиликлари хақида фикрлай олишмайди. Аксинча, куфр маслахати билан бу мафкурага қарши кучли кураш олиб боришади.

Лекин хозирги вазиятда, бу гумрох еткчилар ўз юртларини сақлаб қолишлари учун, худди Путин каби иш кўриб, яъни ўз халқининг қувватидан фойдаланишдан ўзга чора йўқ. Бизнинг халқимиз қуввати эса, фақат Ислом мафкурасининг қуввати билан уйғунлашиш билан намоён бўлади. Бу мафкура, бизларга босқинчилик йўли билан кириб келган. Ота боболаримизни ўлдириб, юртларимизни фатх қилиб олиб кирилганига қарамай, бу мафкура учун хозирда хам мусулмонлар хоссатан Хизб ут Тахрир йигитлари ўз жонларини фидо қилиб келишади. Бу дунёда солиштириш мумкин бўлган тенги йўқ қувватга эга кучли мафкура. Агар юрт етакчилари ушбу мафкура қувватидан фойдаланишдан бош тортишса ёки унга қарши курашишда давом этаверишса, куфрнинг ўзи бу мафкурадан уларни тор мор қилишда фойдаланишга уринади.

Хозирги вазиятимиз ўта оғир! Куфр давлатлари юртимизга бевосита бостириб киришмоқчи! Бунинг учун улар аввалдан бизларни ўз динимиздан, унинг мафкуравий қувватидан узуб олиш учун жон жахтлари билан курашишмоқда. Куфр етакчи давлатлари, бир бирлари билан ўз манфаатлари йўлида келиша олишмаса хам, бу исломий мафкурага қарши курашда улар якдил ва бир фронда иш олиб боришади. Буни биз Сурияда бошланган исломий инқилобни, харбий қўзгалонга айлантириб юбориш билан чалғитиб, минтақани вайрон қилиб бўлса хам, вазиятни исломий мафкуравий харакатдан бошқа томонга буриб юборилганида кўрдик.

Марказий Осиё юрт мусулмонлари билишимиз керак, устиларимизга келаётган хорликлардан қутилиш йўли, фақат Ислом мафкурасида эканини англаб етмаганларимизча, халқаро кучлар қўлларида уларнинг сиёсий ўйинлари қурбони бўлиб, тентираб юраверамиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here