Европарламент депутатлари “Қирқ жўра” ҳаракатларидан норози

578
0

  Европарламент депутатларига таяниб хорижий ОАВларининг хабар қилишича, Қирғизистон ҳукумати “ҳамжинсбозлик тарғиботи”га қарши (антигей) қонун лойиҳасини рад қилиши ва “ноанъанавий жинсий алоқа” тарафдорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиши зарур.

 “Кырк Чоро” (Қирқ жўра) фаоллари 17 май куни Бишкек шаҳрида бир жинслилар ўртасидаги никоҳ дея таҳмин қилинган “ноанъанавий жинсий алоқа” тарафдорлари тадбирига ҳужум уюштиришди. Ходиса жойига етиб келган милиция ходимлари тадбир иштирокчиларини ҳам, ҳужум қилган “Қирқ жўра” аъзоларини ҳам ҳибсга олгани, бироқ жўраларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмай, аксинча гўёки “ноанъанавий жинсий алоқа” фаолларини камситгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

 Бўлиб ўтган бу ходиса Европа парламентининг айрим аъзолари ғазабини қўзғади ва улар Қирғизистон ҳукуматини “ноанъанавий жинсий алоқа” тарафдорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни хоҳламасликда айблаб чиқишди.

 “Биз мазкур ходиса ва милиция ходимларининг ҳақоратомуз хатти-ҳаракатлари батафсил тергов қилинишини, шунингдек уларнинг ҳаракатлари ҳукумат томонидан қаттиқ қораланишини талаб қиламиз”, -деди испаниялик Европарламент депутати Бетрис Бекерра.

 Италиядан Европрламентга сайланган бошқа бир депутат Даниэле Виоттининг қайд этишича, Қирғиз жамиятида “ноанъанавий жинсий алоқа” тарафдорларига нисбатан ижобий қараш пайдо бўлишига “ҳамжинсбозлик тарғиботига қарши” қонун лойиҳаси сабаб бўлмоқда.

 “Гарчи Қирғизистон парламенти томонидан бу қонун лойиҳаси қабул қилинмаган бўлсада, у аллақачон “ноанъанавий жинсий алоқа” тарафдорлари ҳаётига салбий таъсир кўрсата бошлади. Биз Қирғиз парламентидан қонун лойиҳасини бекор қилиш ва Қирғизистонда  гомофобия ва трансфобияга ўрин йўқ, деб эълон қилишини талаб қиламиз”, – деди Даниэле Виотти.

Туркистон:

Ғарб олами, Қирғизистонга босим бера бошлади. Европа иттифоқи давлатлари, Қирғизистонга демократия қадриятларини тоборо ўниктириш мақсадида, жуда катта маблағлар бериб келади. “Еган оғиз уялади” деганларидек, энди улар қўядиган барча талаблар билан хисоблашишга мажбурмиз.

Иккинчи томонда Қирғиз халқи. Булар хам ўзларининг исломий ва миллий қадриятлари асосида хукумат вакилларига босим беришади. Натижада Ғарбнинг мақсади рўёбга ошади. У Қирғиз давлати ичида, халқ билан хукумат ўрталарида кескинликлар пайдо қилиш билан босим бермоқчи. Энди ЕИ Қирғизистондан хисобот талаб қилади. У хар бир берган евроси учун, комиссиялар тузиб текширувлар ўтказади.

Бу босимларнинг хаммаси учун, Қирғизистонни ЕвроОсиё иттифоқига аъзо бўлаётгани сабаб бўлаяпти. Қирғизистон ўзи учун шу йўлни танлади. Демак юқоридаги ва ундан хам ёмонроқ яна бир қатор босимларга хам тайёр туриши керак.

Гейлар ва мактаб ўқувчилари учун жинсий алоқалар хақидаги ўқув программасини киритиш масалалари, бу Қирғиз халқи қабул қила олмайдиган иккита муаммоли йўналишлар хисобланади. Чунки бу ўлчамларнинг хар иккиси қонунийлаштирилиши билан, куфр олами, жамиятимизни бузуқчиликка олиб борадиган асосий дарвозаларини очиб олишга муваффақ бўлишади.

Мактаб программаси орқали, эркак болалар билан қиз болаларни бирга, жинсий алоқалар хақида таълим олишлари, улар ўрталаридаги орият номус пардаларини бира тўла йўқотиб юборади. Натижада бизларнинг фарзандларимиз хам, Ғарб давлатлари фарзандлари сингари, бузуқчиликни ўзининг хақ хуқуқлари деб бахолай бошлашади. Улар ўз хуқуқларидан фойдаланиб, бир жинслик алоқаларни урфга айлантиришади. Бу ишда уларга Ғарбнинг инсон хуқуқ химоячилари мададкор бўлишади. Бу улар хохлаган мақсадларига олиб бориш учун ишлаб чиқишган реъжалари албатта.

Гейлар ва лезбиянкаларни мухофаза қилиш масаласи, юқоридаги мактаб таълим программасининг қабул қилинганига боғлиқ. Чунки гейларни мухофаза қилувчи қонун хозир қабул қилинмай тургани билан, мактабдаги жинсий алоқаларга таълуқли қонун, 96 та депутатнинг берган овози билан, жогоргу кенежда тасдиқланди. Демак бизга кириб келаётган Ғарб бузуқчилик биноси учун фундамент қуюлди. Яқинда ўз фарзандларимиз, бузуқ булоқдан сув ичиб олишиб, гейлар хақидаги қонунларни ротификация қилиб беришимизни талаб қилиб, ўзимизга қарши митинглар уюштиришса ажабланмаймиз.

Қирғиз халқи ва унинг сиёсий элитасига эслатиб ўтамиз. Сизлар вақтинчалик, шу куннинг муаммоларидан ўтиб олиш учун жуда катта хатолар қилиб келаяптизлар. Юқоридаги қонуннинг тасдиқланиши ва халқнинг бу иш устуда сукут қилиш билан ўз розилигини ифода этиши, жавобгарсизлик ва калтаўйлик хисобланади. Халқимиз бу каби ифлос қонунни қабул қилган депутатларни мухосаба қилиши керак эди. Уларни ва улар турган партияларини сайловлар олдида маломатга олиб, керак бўлса умуман байкот қилиб бўлса хам ўз фарзандларимизни бу харом холатлардан сақлаб қолишимиз керак.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here