Россиянинг Татаристон республикасида бугунга қадар прократура ва маҳкамалар тарафидан чиқарилиб келинаётган Исломга оид баъзи қарорлар эндиликда давлатга қарашли диний ташкилотлар тарафидан ҳам чиқарила бошлади.
Татаристон мусулмонлари диний идораси айрим Исломий китобларни “таъқиқланган китоблар рўйхати”га киритиш ҳақида қарор чиқарди. Тақиюддин Набаҳоний, Абдулқадим Заллум, Ато бин Абу Рашта, Насриддин Албоний, Абдурраҳмон Саъдий, Ҳасан ал-Банно, Саид Қутб каби асосан 16 киши муаллифлик қилган китоблар мазкур қора рўйхатдан ўрин олди.
Мусулмонлар диний идораси тарафидан таъқиқланган диний китоблар рўйхати Татаристон ички ишлар вазирлиги ва республика прократурасига ҳам юборилди. Ундан сўнгра эса бу қора рўйхат кенг миқёсда барча масжидларнинг имомларига ҳам тарқатилди. Рўйхатда кўрсатилаган китобларни тўплаш учун масъул шахслар белгиланди. Шунингдек уларга бу китобларнинг тарқатилишини назорат остига олиш вазифаси ҳам топширилди.
Мусулмон фаоллар ва мустақил диний ташкилотлар Татаристон диний идорасининг бу ҳатти-ҳаракатини Россия ҳукумати билан ҳамкорлик қилиш сифатида баҳолашмоқда. Мутахассислларнинг фикрича, бундай қарорлар давлатга боғлик диний ташкилот тарафидан эмас, балки давлат прократураси ёки маҳкамалари тарафидан чиқарилмоғи лозим.
Туркистон:
Бу хорлик, Қирғизистон диний идорасини хам ўз домига тортиши мумкин. Қирғизистон давлати, Ислом ва Мусулмонларга қарши курашида, Россия давлати татбиқ қилиб келаётган чора ва услубларини шу кунгача деярли бирортасини қолдирмай амалда кўчириб ижро этиб келади.
Бу албатта хар қандай диний идора ёки шахслар учун хорлик хисобланади. Улар хар қанча оқланишмасин, иккинчи томонни хар қанча қоралашга урунишмасин, давлатлар уларни ўз манфаатлари йўлида ишлатишяпти. Диний ташкилотлар учун, умуман Мусулмон одам учун, куфр қўл остида унинг қўллови билан, шу куфр давлати ёки жамоаси манфаати ва мақсади асосида уюшиш харом. Куфр давлати арбоблари буни билмайди. Билганларида хам бу харом амалдан уларга хеч қандай зарар йўқ. Лекин Мусулмонлар бу каби хорликдан эхтиёт бўлишимиз керак.
Хорлик, азизликнинг тескариси бўлиб, “ўз эътиқоди ёки принципиал амал қилиши шарт бўлган тушунчаларига қарши, маълум бир қувват томонидан, ўша яшаш тарзига тескари амалларни қилишга мажбурланиш” деб эътибор қилинади. Бу диний арбоблар, “биз диний родикализм хавфини олдини олиш учун курашаяпмиз” ёки “динимизни равнақи юртимизнинг тинчлик ва фаровонлиги учун, давлатга ёрдам бераяпмиз” ва хоказо чиройли сўзлар ўйлаб топишмасин, хаммаси ёлғон. Чунки давлат, улар айтаётган курашда диний арбобларни ўзига шерик деб билмайди. Агар шундек бўлганида, бу диний ташкилотларни очиқ куфрга далолат қилувчи маст қилувчи ичимликларга қарши, фохишаларни химоя қилувчи қонунларга қарши ёки қиморхона ва очиқ харом бўлган судхўрлик асосидаги банк тизимларига қарши хеч бўлмаганида мавизалар қилиб туришга рухсат бериши керак эди. Лекин бу хорликни қабул қилувчиларни давлат ўз манфаатидан келиб чиқиб, фақат муайян белгиланган мақсадларга қараб йўналтиради. Бу чизиқдан заррача чиқиб бораётганларини эса, жазолайди.