Ўзбек чегарачилари икки қирғизистонликни яралади

523
0

Қирғизистон Давлат чегара хизмати бугун, 19 май куни Ўзбекистон чегарачилари ўқўотар қурол қўллаши оқибатида икки қирғизистонлик яраланганини маълум қилди.

 Дастлабки маълумотларга қараганда, Қадамжой шаҳридан Қизилқия шаҳрига кетаётган фуқаро Ўзбекистон ҳудудидаги транзит йўлдан ўтган. Икки давлат ўртасидаги келишувга мувофиқ, транзит йўлда транспорт воситасининг тўхташи тақиқланса-да, Қирғизистон фуқароси Ўзбекистоннинг Фарғона тумани Каптархона қишлоғида тўхтаган ва машинасига қирғизистонлик икки аёлни олган.

 Буни кўрган ўзбек чегарачилари машинани тўхтатмоқчи бўлган, бироқ ҳайдовчи уларга бўйсунмаган ва ҳаракатланишда давом этган. Шундан сўнг Ўзбекистон чегарачилари автомобилга қарата ўқ узган ва оқибатда икки қирғизистонлик жароҳат олган.

 Машина Айдаркен чегара отрядининг “Айирбас” назорат пунктигача етиб борган. Бу ерда қирғиз чегарачилари яраланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатган.

 Яраланганлар – ҳайдовчи ва бир аёл Қизилқия шаҳридаги касалхонага олиб борилган. Ҳайдовчи Қадамжой туманида, икки аёл эса Новқат туманида яшаши аниқланди.

Туркистон:

Бу нима, Каримовни Атамбаев билан ўрталаридаги бўлиб ўтган сиёсий реплика (кесатиш) си учун атайин уюштирилган тахдидими? Оддий халқ ичида шу маънода сиёсий тахлиллар ва миш мишлар кучайиб бораяпти. Хар қандай фуқоролар йиғини, норасмий анжуман ва ўртоқлар учрашувлари мана шу мавзу мухокамасисиз ўтмайдиган бўлиб қолди. Бу яхшими ёки аксинча жамият учун заралими?

Бу савол худди, қурол яхшими ёки ёмонми деган саволга ўхшайди. Қурол, агар тўғри мақсад сари йўналтирилса яхши. Нотўғри мақсад сари йўналтирилса ёмон. Демак қуролнинг ўзидан унга бахо бериш мумкин бўлган хеч қандай сифат топиб бўлмайди. Унинг бахоси, муайян бир дунёқараш сари йўналтирилаётган ташқи омилдан келиб чиқиб, ёмон ёки яхши томонга ишлатилаяпти деб бахоланади. Масалан бостириб келаётган душманга қарши кўтарилаётган қурол хам унинг сохиби хам мақтовга лойиқ. Лекин бузуқ мақсад билан бостириб келаётган босқинчи қўлланиб келаётган қурол ёмонликка ишлатилаяпти.

Шунингдек, юқоридаги чегарадаги бўлиб ўтган қотиллик ёки бошқа шунга ўхшаш қитмирлик харакатлари, миллатчилар томонидан ўз мақсадларида, ватанпарварлар ёки айиримачилар ўз мақсадларида, ташқи халқаро қувват эгалари хам ўз манфаатлари йўлида фойдалана оладиган воқеъалар хисобланади. Вазиятга кўра бу каби харакатларга сиёсий шов шувли тус берилиб, одамлар ичида атайин вахима тарқатилади. Баъзида эса, Қирғиз хокимияти, чегарамиздаги қотилликка нисбатан беъпарволик холатида бўлаётгани каби, матбуотда хам кўп ёритилмайди.

Бу каби инцедентларнинг қай бирига қандай муомила асаш лозимлигини, Қирғизистон учун махсус ишлайдиган катта куфр давлатларининг институтлари ёки махсус таъинланган маслахатчилар воситасида белгилаб беришади. Масалан Рошод қори Камоловни хибсга олиш жараёнида, уни давлат ва жамият учун ўта хавфли шахс қилиб кўрсатиш мақсадида, “озодлик радиоси” бош бўлиб, бутун матбуот бир томонга қараб йўналтирилди. Ўзбекистонда шайх Мухаммад Содиқ вафод топишларида, бир неча юз минглаган одамлар у кишининг жаноза намозида иштирок этиш мақсадида ўз ихтиёрлари билан Тошкантга йўл олганлари хақида деярли бирорта матбуот хизмати хабар бергани йўқ. Демак матбуот олами, дунё бўйлаб бир нуқтадан, муайян мақсад сари йўналтириб турилади. Катта шахарларда, матбуот хизмати деярли ягона фикрий йўналтириш қуроли бўлиб қолган десак бўлаверади.

Шунинг учун фуқороларни, мулохазали бўлишга, исломий дунёқарашларини кучайтириш билан бир қаторда, шу дунёқараш асосида мусулмонларни тўғри фикрий етакчилик сари даъват ишларини олиб боришга чақирамиз. Мусулмонларнинг асосий муаммоси хам худди шу ўз манфаатларимизни тўғри белгилай олмай, бир бирларимизга қарши харакатланаётганимиздан келиб чиқади. Бу каби харакатларимиз, айнан куфр биздан кутаётган унинг мақсадларини рўёбга ошишидаги асосий омиллардан хисобланади.

Чегарадаги қотиллик, бу бир мусулмонни иккинчи мусулмон томонидан қатл қилиниши деб эътибор қилинади. Бу хос шаръий хукм асосида ажрим қилиниши лозим бўлган амал бўлиб, мутасадди амалдорлар шу ишни тўғри ажрим қилишдан бўйин товлаётганлари учун жавоб беришади. Бу миллий адоват асосидаги харакат эмас. Балки сиёсий босим бериш мақсадидаги Каримовнинг навбатдаги тахдиди дейиш мумкин.

Қирғиз хукумати эса, шу каби тоборо кўпайиб бораётган чегара муаммоларини ечиш мақсадида, “халқ химоячилари” номи остида фуқороларига қурол тарқата бошлади. Бу, ўз заифлигини тан олиш билан бир қаторда, халқнинг ўзига ўз химоясини топшириб қўйиш эмасми. Бу қирғинбарот урушлар олиб келиши мумкин бўлган холат хисобланади. Чунки қуролланган халқ, иккинчи томон халқини хам қуролланишга ва хужум қилишга провокация қилади. Давлат, шу каби, ўзидаги давлатлик сифатини йўқотиб бораётганини яшириш мақсадида, яна мусулмонлар хавфи номи билан, янги ўйинларини уюштириш хақида фикрлай бошлайди. Мусулмонлар номидан қўпорув амалиётлари уюштириш ёки Баткен томонида бостириб кириб келишаётган хаёлий босмачилар вахимасини кучайтириш ёки юқоридаги каби бўлиб ўтган холатларни гупуртириб, уни миллатчилик ёки диний родикализм мақсадлари учун амалга оширилган қилиб кўрсатиш каби, муайян мақсадлар сари буриб юборишлари хам мумкин.

Хукуматнинг ушбу харакатларининг барчаси, Ўзбекистон хукумати олдидаги заифликларини яшириш мақсадида олиб бориляпти. Қирғиз хукумати хатто Ўзбек хукуматини рози қилиш мақсадида, шайх Рофиқ қори Камоловни отиб ўлдирган эди. Сўнг унинг ўғли Рошод қори камоловни хибсга олди. Қанчадан қанча Хизб ут Тахрир аъзоларини қуруқ тухматлар билан қамаяпти. Лекин шуларнинг барчасига қарамай, Ўзбек тараф Қирғиз хукуматидаги министрларига нисбатан, хатто ўзларига хос дипломатик муомила тарзини хам ўрнига қўйишмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here