Тожикистон Қирғизистонга ўтган йилги нархда электр энергияси етказиб беришдан бош тортди

652
0

 Тожикистон ва Қирғизистон электр энергияси етказиб бериш нархлари борасида келишувга эриша олмади.

 “Барқи тожик” очиқ акциядорлик холдинг компанияси матбуот котиби Нозир Ёдгорининг сўзларига қараганда, Душанбеда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Тожикистон компанияси вакиллари қирғизистонлик ҳамкасбларига 1 кВт/соат учун 3.5 цент нархида электр қуввати етказиб беришни таклиф қилган. Аммо бу нарх Қирғизистон вакилларини қониқтирмаган, улар 1 кВт/соат учун 2 цент тўлаш имкониятлари борлигини маълум қилган.

 Ёдгорининг фикрича, бундай нарх холдингнинг харажатларини қопламайди.

 Айни пайтда Қирғизистон Тожикистоннинг таклифини ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ўрганиб чиқмоқда, ундан кейин музокараларнинг иккинчи раунди бошланади.

 Март ойида НЭСК ОАЖ бош директори ўринбосари Алексей Бородин Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида Тожикистондан 1 кВт/соат учун 2 цент нархида электр қуввати импорт қилинишини маълум қилган эди. Ўтган йили Тожикистон қўшни давлатга электр қувватини айнан шу нархда етказиб берган эди. Аммо бу сафар Тожикистон нархни оширишга қарор қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here