Жўмарт Ўтарбаев истеъфога чиқди

572
0

Қирғизистон Жўгорку Кенешнинг 23 куни бўлиб ўтган мажлисида мамлакат Бош вазири Жўмарт Ўтарбаев истеъфо беришини маълум қилди.

 “Ҳукумат ишини қониқарли деб қабул қилганингиз учун раҳмат. Бу бир кишининг меҳнати эмас. Демократик мамлакатда ҳокимият монополияси бўлмаслиги керак. Фикримча, яхшироқ ишлаши учун ҳукумат шоҳларини яна бир бор силкитиш зарур, шу сабабли эгаллаб турган лавозимимдан кетишимни маълум қиламан”, – деди Ўтарбаев.

 “Менинг истеъфога чиқиш тўғрисидаги қарорим, ҳукмрон коалиция учун янада қатъиятли бош вазир танлаш имконини беради, деб ўйлайман. Мамлакатимизда ва ҳатто сизларни орангизда ҳам бундай номзодлар бор”, – деди собиқ бош вазир.

 Туркистон:

Қирғизистонни Россия етовидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиб киришига саноқли кунлар қолганда бош вазирнинг истеъфога чиқиши ҳукумат ичида фикрий яхлитлик етишмаётганига далолат қилиб турипти.

 Бош вазирнинг истеъфога кетишига асосий сабаблардан бири “Қумтор” олтин кони билан боғлиқлиги аниқ. Чунки, Жўмарт Ўтарбоев парламент томонидан талаб қилинган олтин конини миллийлаштириш ёки қўшма корхона ташкил этиш мамлкат учун фойдасиз деб ҳисоблагани учун бу вазифани бажаришдан бош тортган ва керак бўлса истеъфога кетишга тайёр эканлигини маълум қилган эди. Табиийки, бош вазир ўз иҳтиёри билан истеъфога кетгани йўқ. Чунки, куни кеча Қирғизистонга ташриф буюриган “Oracle Capital Group” компанияси вакиллари билан олтин кони масаласида музокалар олиб бораётган эди. Энди эса бош вазир йўқлиги сабабли бу музокалар қандай якун топиши ноаниқ бўлиб қолди. Президент Алмазбек Атамбаев худди собиқ бош прокурор Аида Саляновани қўлловсиз ташлаб қўйгани каби Жўмарт Ўтарбаевни ҳам қўллаб-қувватламади.  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here