Талъат Тожиддин: Қизларнинг мактабга румол ўраб бориши мажбурий эмас

653
0

2014 йилнинг октябр ойида Россияга тобе Мордовия автоном республикасининг маҳаллий маҳкамаси ўрта ва олий ўқув юртларига румол ўраб келишни таъқиқлаб қарор чиқарган эди. Мусулмон аҳолининг қаттиқ норозилигига учраган бу қарор Россия олий судига кўрилди, бироқ олий суд маҳаллий маҳкама қарорини ўз кучида қолдирди.

Бу ҳолатга ўз норозилигини билдириб Россия олий судга мурожат қилган мусулмонларнинг талаблари эса олий суд тарафидан рад қилинди.

Қарор кучга кириши ортидан муслима қизларга нисбатан бир қанча муаммолар юзага кела бошлади. Ўз эътиқодида мустаҳкам турган баъзи муслима қизлар мактабдан ҳайдалган бўлса, баъзилари илмий мусобақаларга иштирок этишдан маҳрум қилинди. Баъзиларига эса интизомий жазолар қўлланди. Шу боис Мусулмонлар қизларини мактабдан чиқариб олиб ўйларида ўзлари таълим беришга мажбур бўлишмоқда.

Мусулима ўқувчи қизларнинг ўқув юрларида румол ўраб таълим тарбия олишларини давом эттириши билан боғлиқ тортишувлар куннинг асосий мавзусига айланган бир пайтда Россия мусулмонлари диний идорасининг раҳбари (Муфти) Талъат Тожиддин кутилмаган баёнот билан чиқди. Россия муфтиси Талъат Тожиддиннинг фатвосига кўра, муслима қизларнинг мактабга румол ўраб келиши мажбурий эмас.

Муфти Тожиддин ҳижоб Ислом динида фақат Росулуллоҳ с.а.в.нинг аёллари учун буюрилганлигини қайд этди. Муфтига кўра, муслима қизларнинг румол ўраб юриши ахлоққа оид масаладир. Россия муфтиси ўзининг бу сўзларини “Аллоҳ сизнинг вужудингизга эмас, қалбларингиз ва амалларингизга қарайди”, деган ҳадиси шарифни далил қилиб келтиришга ҳаракат қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here