Назарбоев давлат хизматчиларини камтарликка чақирди

495
0

 Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида давлат хизматчиларини камтарлик борасида ўрнак бўлишга чақирди, деб хабар бермоқда BNews.kz портали мухбири.

 “Давлат хизматчилари, барча давлат компаниялари ходимлари камтарлик ва тежамкорлик борасида ўрнак бўлишлари лозим”, деб айтди Назарбоев.

 Шунингдек, президент давлат муассасаларига сарф-харажатларни камайтириш йўлларини кўриб чиқишларини буюрди.

 “Президент маъмуриятидан тортиб туман ҳокимлари, барча вазирлар, миллий компанияларгача бўлган давлат бошқарувининг барча босқичларида фаолият юритадиган муассасаларга қаерларга сарф-харажатларни камайтириш мумкинлигини яна бир бор эътибор билан кўриб чиқишларини сўрайман”, дейди Назарбоев.

 Туркистон:

Жаҳон бозорида нефт нархини кескин тушиб кетиши Қозоғистонни қийин ахволга солиб қўйди. Чунки, Қозоғистон иқтисоди асосан нефтсавдосига боғлиқ бўлиб қолган. Бундан ташқари АҚШ ва Европа давлатлари томонидан Россияга қарши жорий этилган жазо чоралари ҳам Қозоғистон иқтисодига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли ҳам Нурсултон Назарбоев ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида Россияга қарши қўлланилган жазо чораларини ваҳшийлик деб атади.

 Бундан ташқари ўсиб бораётган ташқи қарз ҳам Қозоғистон учун жиддий хавф туғдирмоқда. Нафақат Марказий Осиё республикалари, балки постсовет республикалари ичида ташқи қарзи энг кўп бўлган Қозоғистоннинг ташқи қарзи 155,5 миллиард долларни ташкил этади, бу эса Қозоғистон ЯИМнинг 70 фоизига тўғри келади.

 Шунинг учун ҳам Назарбоев ортиқча сарф-ҳаражатларни камайтиришга жиддий эътибор қаратмоқда. Аммо Россия, АҚШ, Хитой ва Европа давлатлари томонидан  иқтисодий қўллаб турилиган вақтда тўкин ҳаёт ва дабдабага ўрганиб қолган амалдор ва ходимларни бундай чекловларни қабул қилишлари қийин кечиши аниқ.  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here