Нукусда уйи бузулган хонадан соҳиблари очлик эълон қилишди

548
0

00

18 ноябр куни Нукус шаҳридаги Пушкин кўчасидаги кўпхонали уйда яшовчи фуқаролар ўз яшаш жойларини бузулишига қарши очлик акциясини бошлашди.

Очлик акциясида ўз яшаш жойларини ҳеч қандай эвазсиз бузиб ташланишига норозилик билдириб, Нукус шаҳар Пушкин кўчасида жойлашган № 75 уйдаги квартира соҳиблари иштирок этишмоқда.

Акцияни бошлашдан олдин улар Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга телеграмма жўнатиб, ундан ўз муаммоларига эътибор қаратишини илтимос қилишди.

Эски икки қаватли уйда олтита квартира бўлиб, унда фарзандлари билан ўттизга яқин одам истиқомат қилар эди.

Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳар ҳокимлиги уйни бузишга қарор чиқариб, бу ҳақида мазкур уйда яшовчиларни 10 ноябр куни хабардор қилишди ва бу уйда яшовчиларни ўз қарорлари қатъий эканлигига ишонтириш учун милиция кучидан фойдаланишди.

Икки хафта олдин Нукус шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Баходир Сарибоев бошчилигидаги бир гуруҳ милиция ходимлари хонадон эгаларини ўз уйларини тарк этишга “ишонтиришди”

Яшовчиларни сўзларига кўра, милиция ходимлари ниҳоятда қўпол муносабатда бўлиб, эркакларни ҳам, аёлларни ҳам қўлларини қайриб кўчага улоқтиришган.

Зўравонликдан сўнг уйда истиқомат қилувчилар уйни бузилишига рози бўлиб, барча хужжатларга қўл қўйиб беришган.

Аммо, уларга таклиф қилинган компенсация эвазига муносиб уй топишни иложи йўқлиги маълум бўлди.

Чунки, умумий майдони 60 квадрат метрдан зиёд бўлган икки хонали квартира учун 23 миллион сўм (8 500 доллар), уч хонали учун эса 30 миллион сўм (11 100 доллар) тўланадиган бўлган.

Кўп қаватли уйларни бузилиши Нукусда яшаш жойини кескин қимматлашига олиб келди. Хозирги кунда бетонли уйдаги бир хонали квартира 25-35 миллион сўм туради.

Очлик эълон қилганларнинг собиқ уйида яшашни имкони йўқ, чунки 12 ноябр куни сув ва электр узилиб, томи бузиб ташланган.

Улардан кўпчилиги ўз хисобидан уй ижарага олишга мажбур бўлган, қолганлари эса қариндошиникида яшашмоқда.

Аммо, уларга ваъда қилинган пулни ҳам беришмаяпти. Бунинг устига уйи бузилганлар, пуллар уларнинг пластик карточкасига ўтказиб берилишидан қўрқишмоқда. Шунинг учун ҳам улар энг охирги чорани қўллашга қарор қилишди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here