Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 7 феврал куни ишчи ташриф билан Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига борди ва шу куннинг ўзида Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.
Қирғизистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, норасмий учрашув мобайнида давлат раҳбарлари Қирғизистон ва Россия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалари бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган.
Шунингдек, Алмазбек Атамбаев ва Владимир Путин кўп қиррали қирғиз-рус ҳамкорлигини янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаб ўтишган.
Туркистон:
Тақрибан май ойларидан Қирғизистон ЕвроОсиё иқтисодий ташкилотининг тўла қонли вакилига айланади. Путин, қирғизистонни ташқи мухитдан деярли изоляция қилиб олиш билан, уни Россиянинг сифатсиз махсулотларига бўлган мухтожликларини ошириш мақсадини зимдан ошкор қилди. Путин яна, Қирғизистоннинг ташқи товар айрибошлашининг 27% фоизини Россия билан олиб бораётганини, келажакда бу кўрсаткич янада ошишига урғу берди. Бу кўрсаткичнинг юқорилаши аниқ. Лекин Рус махсулотининг бозор иқтисодиётидаги сифатининг кўтарилиши оқибатидан манфаатли бўлиб қолиши билан эмас. Балки Қирғиз фуқороларини, ташқи алоқаларидан тийиб қўйиш орқасидан, уларнинг яшаш даражаларини янада тубанлаштириш билан мажбурлаш асосида бўлади.
Путин Қирғизистоннинг Россия учун стротегик ахамияти хақида хам гапириб ўтди. Бу Россиянинг сиёсий босими бўлиб, Қирғизистоннинг бошқа томондаги манфаатларига тўсиқ қўйиш мақсади кўзланган.
Атамбаев Путинга АҚШнинг мақсадидан хавотирда эканини айтади. У АҚШ Қирғизистон элчиси қилиб Ричерд Майлзнинг сайланганидан хавотирда эканини айтади. Путин муаммонинг ечими фақат диний оқимларга қарши харакатни кучайтиришда деб уқтиришга харакат қилади. Бу уларнинг учрашувидан кейинги, Ўрта Осиёда машхум имом Рошод қори Камоловни қамоққа олиш амалиётидаги рус почеркида кўринди.