АҚШ Қирғизистонга кўрсатаётган молиявий ёрдамлар миқдорини оширмоқда

571
0

  АҚШ президенти Барак Обама конгрессга тақдим қилган 2016 йилги бюджет лойиҳасида белгиланишича, АҚШ ҳукумати 2016 йили Қирғизистонга 45,6 миллион долларлик молиявий ёрдам ажратади.

  АҚШ ҳукумати томонидан Қирғизистонга ажратилаётган молиявий ёрдамлар йилдан-йилга ошиб бормоқда, мисол учун 2015 йилда АҚШ Қирғизистонга 36,3 миллион долларлик ёрдам кўрсатишни мўлжаллаган.

 Президент томонидан тақдим этилган ҳужжатда белгиланишича, АҚШ томонидан ажратиладиган ёрдам, мамлакатнинг иқтисодий имкониятларини оширишда кўмак кўрсатувчи демократик институтларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

 Бундат ташқари, ажратиладиган ёрдамлар фуқаролик жамиятини мустахкамлаш, қонун устиворлигини тахминлаш, инсон ҳуқуқлари ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ҳамда таълим соҳасини ривошлантиришга йўналтирилиши белгиланган.

 Туркистон:

  Ўтган 2014 йилда Қирғизистон парламенти депутатлари Турсинбой Бакр ўғли, Н.Мамадалиев ва Н. Норматовалар томонидан илгари сурилган “Хорижий жосуслар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилмасликни сўраб Қирғизистонда фаолият олиб бораётган 190га яқин нодавлат ташкилотлар 10 октябр куни президент, бош вазир ва омбудсменга мурожаат йўллашган эди. Уларнинг ушбу мурожаатлари  АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё масалалари бўйича ўринбосари Даниэл Розенблюмнинг Қирғизистонга расмий ташрифи арафасида эълон қилинган бўлиб, мурожаатномада, “мазкур қонун лойиҳаси асосий демократик тамойилларга зид равишда камситувчи (дискриминацион) меъёрларни ўз ичига олган бўлиб, бу қонун қабул қилингудек бўлса Қирғизистонда фаолият олиб бораётган хорижий нотижорат ташкилотлари имкониятларини сезиларли равишда чеклаб қўйиши” белгилаб ўтилган эди.

 Розенблюмнинг Қирғизистонга қилган ташриф ортидан бу қонун лойиҳаси ўз долзарблигини йўқотган ва парламент мухокамасида кўпчилик депутутлар томонидан қўллаб-қувватланмаган ва Америка Қўшма Штатлари “фуқаролар ва фуқаролик жамиятлари фаолиятини айрим кўринишларини чеклашликка бўлган уринишларни” Қирғизистон парламенти томонидан рад этилишини олқишлаган эди.

  2015 йил бошланиши ортидан эса бир гуруҳ қирғиз мухолифати АҚШга сафар қилиб, юқори мартабали мулозимлар билан учрашиб қайтишлари ортидан АҚШ президенти Барак Обама Қирғизистонга кўрсатиладиган молиявий ёрдамни оширилиши ҳақида маълум қилмоқда.

  Гарчи расмий ҳукумат Россия босими остида Қирғизистондан нодавлат ва нотижорат ташкилотларни бадарға қилишни хоҳласада, аммо икки томонни ҳам рози қилиш йўлидан юришга мажбур бўлмоқда.  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here