Россия банклари кризисдан қутилиш учун чора изламоқда

0
564

Халқаро санкцияларнинг жорий қилиниши ва нефт нархларининг жаҳон бозорида тушиб кетиши сабабли оғир аҳволга тушиб қолган Россия 2015 йилда кутилаётган турғунлик юз бермасидан аввал давлат банкларини Исломий банк соҳасига буриш учун тайёргарлик кўраётгани айтилмоқда.

“РИА Новости” ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россиянинг “Внешэкономбанк” давлат тараққиёт банки илк қимматбаҳо қоғозларини қандай сотишни амалга ошириш мавзусида Ўрта шарқ банкларидан тавсия олади.

Дубайдаги тижорат кенгашининг раҳбари Игорь Егоров баёнот бериб, банклар Исломий йўналиш тизимини ўрганиб чиқаётганлигини билдирди.

“Банклар ва ташкилотлар бу соҳани ўрганиб чиқиб бозорга қандай кириб бориш мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда. Бу улар учун хусусан 1-2 йил ичида жуда муҳимдир. Зеро санкцияларнинг барча таъсирини ҳозирча кўрганимиз йўқ”, деди кенгаш раҳбари.

Тижорат кенгашининг билдиришича, рублнинг қадрсизланиши рус ширкатлари ва банкларининг Исломий банк соҳаси томон йўналишига туртки бўлган. Россия банкларининг муқобил системани излаши АҚШ бошчилигида жорий қилинган санкция Газпромбанк ва ВТБ банк очик акционерлик жамияти  каби ташкилотларни қандай саросимага солиб қўйганлигини кўрсатмоқда. Сиёсатшунослар банклар ва молия тизими барқарор тура олиши учун “Кредитни кафолатлаш агентлиги” банклардан ҳисса олишини таъминловчи қонун чиқаришди.

Марказий банк раҳбари Элвира Набиуллина 26 ноябрда берган баёнотида Россия учун Исломий банк соҳасига алоқадор тартиб қоидани киритиш ҳақида бош қотирилаётганини билдирган эди.

NO COMMENTS