АҚШ сенатори Жон Маккейн Россия иқтисодида юзага келган инқирозда АҚШ тарафидан Россияга нисбатан қўлланган санкциянинг таъсири жуда оз бўлганлигини билдирди.
Маккейннинг билдиришича, Россия иқтисодида юзага келган инқироз АҚШнинг санкцялари сабабли эмас, Саудия Арабистони нефт нархини орзонлаштирганлиги сабабли юзага келган. Маккейнга кўра, бунинг учун Обама маъмурияти Саудия ҳукуматига ташаккур билдириши лозим.
“Нефт нархларини Владимир Путиннинг иқтисодига драматик тарзда таъсир қиладиган даражада пасайишига изн берган Саудия Арабистонига ташаккур билдиришимиз лозим”, деди АҚШ сенатори Жон Маккейн CNN телевизион канали билан ўтказган суҳбатда.
Бироқ Американинг етакчи энергетика мутхассиси Т. Бун Пикенс нефт баҳоси яна кўтарилиши ҳақида башорат қилмоқда. Пикенснинг олға суришича, 12-18 ой орлиғида нефтнинг баҳоси яна қайта 90-100 долларга кўтарилади.