МХХ хорижда ҳам Ўзбекистон фуқароларини таъқиб қилмоқда

638
0

Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) жорижда ҳам, хусусан Россияда Ўзбекистон фуқароларини таъқиб қилмоқда. Россиядан ватанига қайтган ўзбек меҳнат муҳожирларини МХХ ходимлари дарҳол терговга чақириши одатга айланган. Улардан хорижда ким билан бирга бўлганлиги, қаерларга борганлиги ва қайси масжидда намоз ўқиганлиги обдон сўралади.

Олинган маълумотларга кўра, ҳозирда 3,5 миллион ўзбекистонлик иш излаб Россияга кетган. Ўзбек масъуллари биометрик паспорт олишни баҳона қилиб ёки меҳнат муҳожирларининг оила аъзоларига босим ўтказиш йўли билан улардан баъзиларини Ўзбекистонга қайтишга мажбур қилади. Улар ватанларига қайтгач, МХХ тарафидан хос суҳбатга чорланади. Суҳбат чоғида МХХ Россиядаги жосуслари ёрдамида олинган маълумотларга таяниб, уларнинг кимлар билан юрганлиги ва қайси масжидга бориб намоз ўқиганлигини айтиб беради.

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдуссалим Эргашов Ўзбекистондан келган жосуслар рус ҳамкасблари билан ҳамкорликни янада кучайтираётганини ва иложи борича ҳар бир меҳнат муҳожири ортидан кузатувни орттириш илинжида эканлигини билдирди.

“Кейинги пайтларда Россия ва Ўзбекистон махфий хизматлари бу соҳада ҳамкорликни кучайтиришди. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, Москвадаги масжидларда махфий камералар ўрнатилган. Намоз ўқиш учун келганлар камера қайдига тушиб қолади. Сўнгра икки давлат жосуслари ўзларидаги маълумотларни ўртоқлашади”, дейди инсон ҳуқуқлари фаоли.

Куни кеча Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга сафар қилиб президент Ислом Каримов билан учрашганда ўртадаги асосий мавзу “радикал Ислом”га қарши кураш ҳақида бўлди. Вазият тоборо беқарорлашиб бораётгани ва шунинг учун таҳдидларга қарши бирлашиб жавоб қайтариш лозимлигини билдирган Каримов Путиндан бу борада ёрдам сўради.

“Тобора кенгайиб бораётган терроризм, жангари экстримизм, радикализм таҳдиди, шубҳасиз, Марказий Осиё минтақасида ўзининг бевосита ёки билвосита инъикосини топмоқда. Россиянинг Марказий Осиёдаги ҳозирлиги, шубҳасиз, тинчлик, хавфсизлик ва мустаҳкам тараққиётни таъминлашнинг, тажовузкор наркотрафик, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва бошқа муаммолар йўлини тўсишнинг муҳим омили ҳисобланади”, “Россия Ўрта Осиёдаги барқарорлик учун кафил бўла олади. Радикал Исломга қарши курашда бизга ёрдам беради”, деди Каримов учрашувдан сўнг берган баёнотида.

Ўз навбатида Владимир Путин ҳам минтақанинг йирик давлати бўлган Ўзбекистон Россиянинг муҳим ҳамкорларидан бири экани ва Россия минтақадаги вазиятга бефарқ қарамаслигини билдирди.

Туркистон:

Россия Ўзбекистонга босим бериш ричагларидан деярли махрум бўлган. Хатто мигрантлар муаммоси хам хозир Ўзбекистондан кўра кўпроқ Россиянинг муаммоси бўлиб бораяпти. Демак Россия Ўзбекистонга сиёсий, иқтисодий, сақофий, харбий ёки бошқа бир тармоқ орқали босим қила олмайди. Путин Каримовни рози қилиш учун, бир неча ўн йил мобайнида, Ўзбек расмий айғоқчилари учун ўз худудини кенг очиб бериш ва керак бўлса улар билан бирга махфий хамкорлик ишларини олиб боради. Бу Россияда юзлаган мусулмонларни ғойиб бўлиб қолишлари, сўнг улар Ўзбек қамоқхоналарида пайдо бўлиб қолишларида яққол намоён бўлади. Шуларнинг хаммаси фақат Каримовни рози қилиш ёки баъзи раъйларига уни рози қилиш мақсадида олиб борилади. Масалан Путин Ўзбекистоннинг 900минг доллор қарзини кечиб юборди. Лекин бу қарз фақат символик хужжатларда ёзилган бўлиб, Каримов бу пулларни тўлаш нияти хам йўқ эди.

Путин Ўзбекистонга ташриф буюрганида, босимни терроризм хавфи ва уни бартараф этиш муаммосига қаратди. Режимнинг бу қизиқиши, аввало Ўзбекистон шу йили ШОС ташкилотида терроризм масаласида етакчилик қилиб бораётганидан деб қаралса хам, аслида Россияни ўзи учун бошпана қилиб олишди деб гумон қилинган ўзбек сиёсий қочқинлари мавжудлигидан ва улар эртами кеч албатта ўз юртига қайтишлари мумкинлигидан келиб чиқадиган хавотирга бориб тақалади. Улар Россияда эркин даъватлар олиб бориб, ўзбек режими учун жуда катта исломий сиёсий муаммолар олиб келиш хавфи бор деб гумон қилишади. Шунинг учун хозирда Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган фуқороларини бирма бир қаттиқ текшир ва хатто улар алоқа қилган шахсларни хам аниқлашга уруниш ишлари кучайтирилган.

Демак Россия ва Ўзбекистон хамкорлиги давом этади. Улар нафақат исломий шахсияларни балки ўзлари учун ноқулай бўлган шахсларни хар хил йўллар билан изоляция қилиш ишларини олиб боришади. Лекин бу амалиётлар, эътибор бераётган бўлсанглар бир томонлама, фақат Ўзбекистон учун ноқулай шахсларни жисмонан йўқ қилиш билан бораяпти. Масалан Қирғизистонда Рофиқ қори Камолов, журналист Алишер Соипов отиб ўлдирилишди. Шведцияда Обид қорига суиқасд қилинди. Туркияда эса Абдуллох Бухорий отиб ўлдирилди. Рошод қори Камоловга суиқасд қилиш мақсадида келган деб гумон қилинган шахс қўлга олинди ва суд хукми билан айбдор деб топилиб қамалди. Абдували қори мутлақо йўқ қилиб юборилди. Россияда юзлаган Ўзбекистонлик Хизб ут Тахрир аъзолари бўлган мусулмонлар беътайин йўқ қилиб юборилган бўлса, яна шунчаси Ўзбек қамоқхоналарида пайдо бўлиб қолишди.

Буларнинг барчаси – эътибор беринг – Россиянинг ёрдами билан ва фақат Каримовнинг режимининг манфаатлари учун амалга оширилиб келяпти. Бу қотилликлар, фақат шу амалиёттларга рухсат бераётган давлат рахбарларининг розилиги билан амалга оширилиб келади. Масалан Рофиқ қори Камоловни ва Алишер Соиповни, Қирғизистонни ўша вақтда бошқариб келаётган Бакиев режимининг Россияга тухфа сифатида бериши ва Ўзбекистон хавфсизлик кучлари уни ўлдириб кетишлари, юқоридаги Путинни Каримовга қотиллик йўлларини очиб беради деган фикримизга далил бўла олади. Абдуллох Бухорийнинг қатли хам худди шу почеркни эслатади. Фақат қотиллик Турк хукуматининг Россия бошчисига қилган тухфаси асосида амалга оширилганга ўхшайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here