Олигархлар пул берди, рубл кўтарилди

563
0

Россия президенти Владимир Путин олигархлардан ҳар куни бир миллиард доллар талаб қилганидан кейин рублнинг қадри бироз кўтарилганлиги кузатилди.

Россия рублининг қадри мисли кўрилмаган даражада пасайиб кетган “қора сешанба” ҳафтасининг охирида президент Путин қирққа яқин олигархларни тўплаб пул сўраган эди. Унинг бу иши бироз фойда келтирди. Душанба куни валюта бозорида рублнинг қадри кўтарилиб, 1 доллар 56 рублга баҳоланди. Ўтган ҳафта 1 доллар 70 рублга баҳоланган эди.

31 декабрдан бошлаб 12 кун давом этадиган янги йил таътилидан кейинги вазият учун режа ишлаб чиққан Путин нефт нархларини узоқ вақт паст баҳода қолмаслигини ҳисобга олган ҳолда, иқтисодни кўтариш учун 2008 йилги инқироздан чиқиш моделини амалга оширишга қарор қилди. Режага кўра, Россиянинг етакчи банкларига сармояларни 10 фоизга орттириш учун бир тириллион рубл (тахминан 16,5 миллиард доллар) пуп тикилади. Бу улкан миқдордаги пулнинг катта қисмини асосан давлат ширкатларига арзон ва қулай муддатли кредитлар сифатида таклиф қилинади.

Москва ҳукумати, марказий банк, молия вазирлиги ва олигархлар бирлашиб инқирозга қарши курашиш борасидаги Путин тузган бу режанинг оқсоқ тарафи ҳам бор. Россиянинг валюта захираси 400 миллиард доллар атрофида бўлишига қарамай, хусусий ширкатларнинг тўпланган ташқи қарзлари 600 миллиард долларга тенг келади. Шу сабабли бератаф иқтисод экспертлари бу режанинг доимий ечимга эмас, балки психологик таъсир кўрсатишга қаратилган дея баҳолашмоқда.

Айни пайтда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И агар эҳтиёж туғилса Хитой ҳукумати Россияга иқтисодий жиҳатдан ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди. Чунки Пекин Москванинг иқтисодий муаммоларни енгиб ўтишига ишонади.

Хитой ташқи ишлар вазири расмий “China Daily” газетасига берган интервьюсида Пекин-Москва бир бирига доим кўмакдош бўлиб келганлигига ишора қилар экан, “Агар Россия тараф учун эҳтиёж туғилса биз имкониятимиз борича керакли ёрдамни етказиб берамиз”, деди.

Туркистон:

Путин Россиянинг бошига тушиб бораётган кризисни, гўёки молиявий вақтинчалик муаммолардек кўрсатишга урунмоқда. Аслида бу, узоқ муддат давом этиб келаётган иқтисодий кризис. Бу сунъий кризис, худди СССРни қулатишдаги стротегия асосида олиб борилган харакатларни эслатади. Совет хукумати хам худди Путиннинг режими сингари, ишлаб чиқаришни давлат назорати остида, мутлоқ халаж холатига етиб боргунча ушлаб турган эди. Бюджетини хам Россиянинг хозирги холати каби, нефт ва газни хом ашё сифатида сотиш билан тўлдирар эди. Унда хам худди хозирги, АҚШнинг қўл остидаги Саудия давлати ва ОПЕК ташкилоти аъзолари, дунёда нефтни нархини пасайтириш билан, СССРни парчаланишига асосий сабабчилардан бўлишган эди. Тарих қайтарилаётгандек. Лекин хозирги Россиянинг халқаро сиёсатда хам, ўз таъсири остидаги давлатлар орасида хам, СССРнинг вазнидек таъсири қолган эмас. Унинг бошига тушиб бораётган кризис хам, шу куннинг баъзи сабаблари ёки холатларидан келиб қолгани йўқ. Бу Путиннинг қарийб бошқарув тизгинини ўз қўлига олганидан бошланган. Бугунги Россиянинг холати эса, Ғарб томонидан Путин учун қўйилган тузоқнинг тортилиши бўлди десак тўғри бўлади. Тузоқ, ташқи инвестиция ва молиявик кўмаклар билан кириб келадиган хар қанақанги вақтинчалик моддий манфаатлар кўринишида бўлади. Юқоридаги Хитойнинг молиявий кўмак таклиф қилиши эса, Россиянинг ўта тубанлашиб бораётганига далолат қилади.  Бу, Путинни миллий ишлаб чиқаришга бепарво қилиб қўйиш мақсадида олиб бориладиган амалиётлар хисобланади.

Путиннинг юқоридаги молиявий кўмак сўраши, ички ёки ташқи қувватлардан фарқи йўқ, фақат вақтинчалик нафас олиб олиш имкониятини беради халос.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here