Қирғизистон ҳукуматини Ислом ва мусулмонлардан атайин қўрқитиш кампанияси олиб борилмоқда

547
0

Қирғизистон ҳукуматини Ислом ва мусулмонлардан атайин қўрқитиш кампанияси олиб борилмоқда

 Президент Алмазбек Атамбаев бош бўлган Қирғизистон сиёсий доираси “Ислом давлати” каби исломий ташкилотлардан ваҳимага туша бошлади. Бу қўрқув тарқатиш кампанияси Қирғизистондан ташқари халқаро сиёсатга алоқадор бўлиб, ичкарида ҳам баъзи сиёсий арбоблар томонидан илгари суриб келинмоқда.

 Қирғизистон  режими Суриядаги инқилобий ҳаракатларга қарши АҚШ томонидан олиб борилаётган ваҳима тарқатиш кампанияси атайин Ислом ва мусулмонларга қарши мусулмонлар юртларини салбий ҳаракатлар олиб боришга жалб қилиш мақсади сари йўналтириб боришаётганидан қисқача бўлса ҳам хабардор бўлишлари керак. АҚШ очиқ Туркияни урушга тортаётгани, Турк ҳукумати ўз навбатида урушга мажбурланишаётганлари ва улар буни рад этиб бораётганлари ҳақида бир неча баёнотлар беришди. Шунингдек, АҚШ қолган исломий ўлкаларни ҳам Исломий ҳаракатларнинг барчасига қарши ўзи билан елкама-елка туриб, кескин муносабатда бўлишга чақира бошлади.

 Аслида эса Қирғизистон юртида ҳокимиятга Ислом ва мусулмонлар томонидан ҳеч қандай таҳдид йўқ ва аввал ҳам бўлган эмас! Бу сунъий уюштирилган ваҳималар ўз манфаатлари йўлида вақти вақти билан баъзи бир кучлар томонидан илгари суриб келинган. Ўша кучлар ҳокимиятни экстремистик ҳаракатлар билан тортиб олишаётган вақтларда давлат бир неча ойлар мобайнида сиёсий бўшлиқ ҳолатида қолиб кетган эди. Вазиятдан фойдаланиб, юртни босиб олиш учун бирорта исломий ҳаракат томонидан ҳатто ташвиқот амалиёти бўлганлиги ҳақида ҳатто бирорта ҳам ҳужжат йўқ.

 Ўтимишда ўз ҳокимиятларини сақлаб қолишга интилган, мусулмонлар томонидан кутилаётган ваҳималар билан дунёга жар солган, режимларини сақлаб қолишга уриниб, ўнлаган мусулмонларни ҳибсга олиб, баъзиларини қатл эттирган Акаев ва Бакиев режимлари қулади. Лекин улар илгари сурган мусулмонлар тўғрисидаги ваҳималарининг бирортаси ўз тасдиқини топмади. Ҳозирги кунда ҳам давом этаётган, ўзларининг омадсизликларини мусулмонлар билан ёпиш илинжидаги ҳаракатлар на Путинни ва на Атамбаевни сақлаб қола олмайди. Худди Акаевни ҳам, Бакиевни ҳам сақлаб қола олмаганидек.

 Шундан келиб чиқиб айта оламизки, Атамбаев мусулмонларга қарши ҳаракат бошламоқчи бўлаётганида улардан қўрққанидан ёки Каримов сингари шахсий ғаразидан келиб чиқиб ҳаракатланмайди. Балки Қирғизистон давлатининг ўта заифлашиб бораётганидан, Россия сингари катта давлатларга ўта қаттиқ тобеъ бўлиб қолганидан уларни рози қилиш мақсадида иш олиб боради. Атамбаев мусулмонларнинг агрессивлиги, фақат уларни провокация қилиш билан кучайишини яхши билади. Лекин у ҳам Акаев ва Бакиев сингари мусулмонларни катта куфр давлатлари билан бир бўлиб, хорлашга ҳаракат қилиб кўриш ҳақида фикрлай бошлади. Кимлардир унинг атрофида, унга маслахатчи бўлиб олиб режимни кучайтиришнинг бирдан бир йўли шу деб, Каримовнинг тариқатини таклиф қилмоқда. Улар мусулмонларни  тек турган ҳолатларидан қўзғатиб, уларнинг аёлларини қамаб, қизларини рўмолини ечиб, ҳижобга қарши курашиб ўзларига қарши йўналтиришмоқчи. Агар булар Каримовнинг йўлидан боришса, 16 феврал воқеаси сингари қўпорувчилик сценарийсини ҳам амалга оширишади.

 Юқоридагилардан келиб чиқиб, қирғиз ҳукумати “Дин соҳасида 2014-2020 йилларга мўлжалланган давлат сиёсати” концепциясини ишлаб чиқди ва давлатни динга ва диндорларга бўлган муносабатини белгилаб берувчи ишчи гуруҳини ташкил этиб, давлат хавфсизлик қўмитасининг 2014 йил 3 октябр кунги мажлисида комиссия тузди. Улар ҳозирги кунда Қирғизистон бўйлаб иш олиб боришмоқда.

 Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир номидан президент Атамбаевга шуни эслатиб ўтамиз!

 Сиз бошқариб турган Қирғизистон халқи сиз учун омонат. Куфр олами шу минтақада нотинчликлар пайдо қилмоқчи. Чунки Қирғизистон улар учун стратегик аҳамиятга эга бўлган минтақа бўлиб қолди. Сиз бундан бехабар бўлмасангиз керак?

 Улар сизни хато йўл қўйиш орқали ўз фуқороларингизга зулм қилиб, мусулмонларни улар топган ҳар хил атамалари асосида тоифаларга бўлиб беришингизни кутишаяпти. Бу мустамлакачи кучлар Афғонистон, Вьетнам, Ироқ, Сурия… ва бошқа давлатларни ҳудди шу тариқа уруш ҳолатига олиб боришган. Бу хато Сиз учун ҳам, Қирғизистон халқи учун ҳам жуда катта офатлар олиб келиши мумкин.

 Сизни атрофингиздаги маслахатчиларингиз ҳам, ташқаридагилари ҳам Қирғизистон халқи манфаати ҳақида заррача қайғуришмайди. Улар биз каби халқ ичида эмаслигидан ҳатто ҳолатга тўғри баҳо бера олишмайди ҳам. Биз сизни ҳеч бўлмаганда мусулмонларни ҳимоя қилиш ҳақида фикрлашга чақирамиз. Негаки Қирғизистон ҳозирда Ислом давлатини тиклаш учун яроқли давлат эмас. Демак, мусулмонларга зулм кучайиб, унга қарши курашиш вожиб бўлиб қоладиган шароитлар яратилиб қўйилмаса ёки куфр системаси томонидан атайин уюштирилмаса мусулмонлардан хавф-хатар бўлмайди.

 Сизни куфр манфаатларига хизмат қилишдан эҳтиёт бўлишга, аксинча Оллоҳ ва унинг Росули тарафида Ислом ва мусулмонлар манфаатига хизмат қилишга чақириб қоламиз.

 Тамим ибн Авс Дорийдан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: 
“Дин бу насиҳатдир.
Ким учун? – деб сўрадик биз. Аллоҳ учун, Унинг китоби учун, Расули учун ҳамда мусулмонларнинг раҳбарлари ва оммалари учун!” – деб жавоб бердилар.

 Хизб ут Тахрирнинг Қирғизистон матбуот бўлими раиси.

21.11.2014.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here