БМТ бош котиби Пан Ги Мун хавфсизлик кенгаши учун тайёрлаган ҳисоботда айтилишича, АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан “Ислом давлати” гуруҳи эгаллаб турган ҳудудларга уюштирилган авиаҳужумлар натижасида таҳминан 50тача тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган.
Иттифоқчилар амалга оширган авиаҳужум қурбонлари 865 кишига етди, жумладан, Ҳалаб, Дейр уз-Зор, Идлиб ва Раққада 50 нафар тинч аҳоли қурбон бўлган, дейилади ҳисоботда.
Бундан ташқари ҳисоботда қайд этилишича, Сурия армияси амалга оширган ҳужумлар оқибатида яна 239 тинч аҳоли қурбон бўлган. Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ бошқармаси маълумотига кўра, 18 октябрдан 6 ноябрга қадар ҳукумат ҳарбий ҳаво кучлари Дамашқ атрофига 42та бомба ташлаган. Хусусан, бошланғич мактабга уюштирилган авиаҳужум натижада камида 17 ёш бола қурбон бўлиб, ўнлаб ўқувчилар жароҳат олган.
БМТ ҳисоботига кўра, Сурияда тўрт йилдан бери давом этаётган уриш натижасида 200 мингга яқин одам қурбон бўлган.
Туркистон:
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1945 йили халқаро ташкилот сифатида тузилган пайтда унга “ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадидатузилган халқаро ташкилот”, деб таъриф берилган эди.
Аммо бу ташкилот тузилгандан буён бирор марта мусулмон халқларнинг тинчлигини мустаҳкамлаш ва хавфсизлигини таъминлаш учун бир қадам ҳам ташлаган эмас. Халифалик давлати қулатилган кундан то бугунги кунимизгача, дунёнинг ҳар ерида мусулмонларга нисбатан қалбларни ларзага соладиган даҳшатли қирғинлар тинимсиз юз бериб келмоқда. Бироқ, шунга қарамай, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар фақат хавотир билдириб қўйиш ёки чуқур қайғуда эканлигини ифодалашдан нарига ўтган эмас.
Агар БМТ бирор ҳаракатга қўл урган бўлса ҳам фақатгина АҚШ ва Ғарб давлатлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда “инсон ҳуқуқлар”, “сиёсий эркинликлар” паймол этилаётганни рўкач қилиб, “итоатсиз” давлатлар ўз бойликларини мусатмлакачи давлатлар қўлига икки қўллаб тутқазиши учунгина ҳаракат қилган.
Бугунги кунга қадар Сурияда ўн минглаб ёш гўдаклар ва аёллар қурбон бўлди. Аммо БМТ қурбон бўлганлар ва ўз ватанини ташлаб кетишга мажбур бўлганлар сонини ҳисоблашдан бошқа нарсага ярамади. Агар шунга ўхшаган вахшийликларни юздан бири Ғарб давлатлари ёки табиий бойликларга эга бўлган “учунчи олам” мамлакатларида содир бўлганида БМТ бутун дунёга “инсон ҳуқуқлари паймол этилаётгани” сабабли унга қарши тезроқ чора кўришга интилган бўлар эди.