Балоғатга етмаган бола ва мажнун молидан закот беришдаги таклиф (мажбурият юклаш) ўрни тўғрисидаги саволга жавоб

0
576

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)

Hamzeh Shihadehнинг балоғатга етмаган бола ва мажнун молидан закот беришдаги таклиф (мажбурият юклаш) ўрни тўғрисидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум! «Усули фиқҳ» китобида қуйидаги жумла келган: «Аллоҳ балоғатга етмаган бола ва мажнунга закот, нафақа ва таъминотларни адо этишни фарз қилган, демак, у мукаллаф (мажбурият юкланган шахс)дир, чунки бу айрим аҳкомлар орқали унга юкланди… деб айтилмайди. Чунки бу фарзлар балоғатга етмаган бола ва мажнуннинг амалига тааллуқли эмас, балки унинг моли ва зиммасига тааллуқли, моли ва зиммаси эса таклиф ўрнидир. Бундан ташқари, қаламнинг кўтарилиши тўғрисида «То балоғатга етгунга қадар» ва «То хушига келгунга қадар», дея очиқ муддат кўрсатилган. Чунки бу иллатни ифодалайди, унинг иллати кичик ёшда бўлиш ва ақлнинг йўқлигидир, бунинг мол ва зиммага дахли йўқ, демакки истисно қилинмайди». Бу ерда моли ва зиммаси эса таклиф ўрнидир, деган сўз нимани англатади?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Сиз саволингизда айтган матндаги сўзлар аралашиб кетиб, очиқ бўлмай қолган. «Исломий шахсия китобининг 3 жузида ҳам шундай матн келган: «Аллоҳ балоғатга етмаган бола ва мажнунга закот, нафақа ва таъминотларни адо этишни фарз қилган, демак, у мукаллаф (мажбурият юкланган шахс)дир, чунки бу айрим аҳкомлар орқали унга юкланди… деб айтилмайди. Чунки бу фарзлар балоғатга етмаган бола ва мажнуннинг амалига тааллуқли эмас, балки унинг моли ва зиммасига тааллуқли, моли ва зиммаси эса таклиф ўрнидир. Бундан ташқари, қаламнинг кўтарилиши тўғрисида «То балоғатга етгунга қадар» ва «То хушига келгунга қадар», дея очиқ муддат кўрсатилган. Чунки бу иллатни ифодалайди, унинг иллати кичик ёшда бўлиш ва ақлнинг йўқлигидир, бунинг мол ва зиммага дахли йўқ, демакки истисно қилинмайди».

Матндаги моли ва зиммаси эса таклиф ўрнидир, деган сўздан мақсад, таклиф боланинг зиммаси ва молига боғланган бўлиб, шу иккисига тушган, боланинг амалига ва мажнунга боғланган эмас. Энди закотнинг болиғ ва оқил кишига фарз бўлиши фақат унинг моли ва зиммасигагина эмас, балки амалига ҳам тааллуқлидир. Шу боис у молидан закот чиқариши, яъни закот бериш амалини қилиши фарз бўлган. Шунинг учун у бу амални қилмаса, гуноҳкор бўлади. Лекин балоғатга етмаган бола ва мажнун эса закот бериш амалини адо этишлари фарз эмас. Чунки уларга бу юклатилмаган, шариат иккисига ҳеч нарсани фарз қилган эмас, балки уларнинг моли ва зиммасига закотни фарз қилган, холос. Чунки иккисида ҳам мол ва зимма бор, фарз қилиниш молдаги закотга ва зиммадаги вазифага мансубдир, иккисини адо қилиш амалига мансуб эмас. Шу боис икки шахсга ҳам закотни бериш вазифаси юкланмаган, гарчи моли ва зиммасига фарз бўлган бўлса ҳам. Уларнинг молидан закот чиқариб беришни эса валийлари ёки валий ўрнидаги шахс адо этиб беради. Агар бола ва мажнун закотни чиқариб бермаса гуноҳкор бўлмайди. Чунки улар мукаллаф эмас, аммо агар гуноҳ ҳосил бўладиган бўлса ҳам, фақат иккисининг ишларини бажариб берувчи шахсга ҳосил бўлади.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                 12 муҳаррам 1436ҳ

                                                                                                                         5 ноябр 2014м

NO COMMENTS