Қирғизистон мусулмонлари диний идораси йил охирига қадар мамлакатда фаолият олиб бораётган барча масжидларни рўйхатга олишни мақсад қилмоқда.
Қирғизистон муфтиёти матбуот хизматининг хабар қилишича, муфтиётнинг вилоятлардаги вакилларига жорий йилнинг 15 декабрига қадар ўз ҳудудларидаги барча масжидларни рўйхатга олиш вазифаси юклатилган.
Муфтиётнинг хўжалик ишлари ва қурилиш бўлими бошлиғи мамлакатда фаолият олиб боратган масжидларни аниқ сонини билиш учун республика бўйлаб иш сафарини бошлаб юборди.
Расмий ҳукуматнинг маълум қилишича, Қирғизистондаги масжидларни 20 фоизи рўйхатдан ўтмаган.