Кэмерон: Британияга кўпроқ сармоя ётқизинг

551
0

Британия пойтахти Лондонга сафар қилган Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ас-Соний Британия бош вазири Дэвид Кэмерон билан учрашди. Учрашувда иқтисодий ва хавфсизлик масалалари каби бир қанча масалалар устида ҳамкорлик қилиш йўллари муҳокама қилинар экан, Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Қатар амиридан Британияга кўпроқ сармоя ётқизишни сўради.

Икки раҳбар ҳар икки давлатда ҳам хавотирга сабаб бўлаётган мавзулар устида фикр алмашиш учун яна ҳам кўпроқ ҳамкорлик қилиш лозимлиги устида келишиб олишди. Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ас-Сонийдан Британияга кўпроқ сармоя ётқизишни алоҳида илтимос қилиб сўради.

Учрашувга доир Британия бош вазирлигидан берилган баёнотда Қатар амирининг Британияга зиёрати чоғида икки давлат ташқи ишлар вазирлари “Шарака” битимини имзолаганлиги билдирилди. Битимга кўра, Қатар ва Британия ўртасида маданият, мудофаа, таълим-тарбия, тижорат ва энергетика соҳаларига оид алоқалар кучайтирилади.

Шунингдек бош вазирликдан чиқарилган баёнотда айтилишича, Камерон Қатарнинг Британияга охирги марта 20 миллиард фунт стерлинг миқдорида ётқизган сармоясидан ғоят мамнун бўлган.

“Камерон Қатар амирини, хусусан мамлакат шимолида амалга оширилиши режалаштирилган электростанция ва тез юрар поезд каби мавзуларда фурсатни ғанимат билишга тарғиб қилди. Британиянинг Қатарда шифохоналар ва университетлар бино қилиши каби ташқи ишлари ҳам кўриб чиқилди”, “Камерон Қатар ҳукумати тарафидан чиқарилган “террорни дастаклашни ман қилиш қонуни”ни мамнунят билан қаршилар экан, бу қонун амалда ижро қилинишини тўрт кўз бўлиб кутишини билдирди. Ҳар икки давлат хавф-хатарга сабаб бўладиган мавзуларда маълумот алмашиш учун яна ҳам кўп ишлар қилиш кераклиги устида келишиб олишди”, дейилади баёнотда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here