Электр энаргияси муаммоси давом этади

694
0

1769 Қирғизистон республикаси энергетика ва саноат вазирлиги статс-котиби Ботирқул Баетовнинг сўзларига кўра, агар Қозоғистон 1 миллиард кВт-соат электр энергияси етказиб бермаса, электр учун чекловлар жорий қилинади.

 Вилоятни иситиш мавсумига тайёрлаш бўйича Норин шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда Баетовнинг айтишича, ҳозирги кунда Қозоғистондан 400 миллион кВт-соат олиш тўғрисида келишув мавжуд. “Биз бу электр энергиясини қайтариб берамиз, айни вақтда 1 миллиард кВт-соат электр токи олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Мазкур электр токини чегарадаги нархи бир кВт-соат учун 3,5 сомни ташкил этмоқда. Биз уни ички нарх асосида етказиб беришимизга керак бўлади. Агар биз Қозоғистондан электр сотиб олмасак, у ҳолда чеклов киритишга мажбур бўламиз”, – деди Баетов.

 Йиғилишда иштирок этган иқтисод вазири Темир Сариевнинг айтишича, Қирғизистон энергетика тармоғидаги вазият жиддий.

 “Давлат ва халқ олдида катта синовлар турипти. Дарҳақиқат, вазият оғир, масала жиддий. Икки йил кутишимиз керак, шундан сўнг биз бу вазиятдан чиқиб кетамиз. Агар қўшни давлатлардаги вазият ҳақида айтадиган бўлсак, Тожикистонда электр учун кунига 7-9 соат чеклов киритилган. Туркманистон бизга электр етказиб бермоқчи эди, аммо Ўзбекистон транзит учун рухсат бермади. Бизда фақат битта йўл бор – электр энергиясини Қозоғистондан сотиб олиш. Қандай нархда сотиб олишимиздан қатъий назар, тўлашимиз керак бўлади”, – деди Сариев.

 Иситиш мавсуми яқинлашгани сари ҳукуматни боши қотмоқда. Гоҳ чеклов жорий қилинади дейди, гоҳида эса чеклов жорий этилмайди, дейди. Ягона мақсад қандай қилиб бўлса ҳам аҳолини тинчлантириш.

 Ҳудди шундай йиғилишлардан бири 23 октябр куни Ўш шаҳрида ҳам бўлиб ўтди. Шаҳар ҳокими ўринбосари Қутманали Абдураҳмон ўғлининг сўзларига кўра, Ўшда электр энергияси тунги соат 24:00дан тонги соат 6:00гача ўчирилади.

 Унинг айтишича, кундуз куни соат 13:00дан 17:00гача ҳам электр токини ўчириш таклиф қилинган эди, аммо бу таклиф маъқулланмади. “Электр энергиясини тундагина ўчириш кутилмоқда”, -деди Абдураҳмон ўғли.

  Аслида эса Ўш шаҳри ва вилояти аҳолиси кунига 10-12 соатлаб электр ёруғусиз ўтиришганига анча вақт бўлди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here