Афғонистон президенти Толибон ва Ҳизб ут-Таҳрирни музокарага чорлади

854
0

 “Agence France-Presse” нашрининг хабар қилишича, Афғонистоннинг янги сайланган президенти Ашраф Ғани Ахмадзай ўзининг сиёсий рақиблари бўлган Толибон ҳаракати ва Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий партиясини тинч музокаралар ўтказишга чақирди.

 “Биз ҳукуматдаги рақибларимиз, хусусан Толибон ва Ҳизб ут-Таҳрирни сиёсий музокаралар ўтказишга чақирамиз”, – деди президент Ашраф Ғани Ахмадзай.

 21 сентябр куни Афғонистон мустақил сайлов комиссияси Ашраф Ғани Ахмадзайни президентлик сайловларида ғолиб чиққанини эълон қилган, 29 сентябр куни эса янги президент қасамётга келтирилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here