АҚШ мудофаа вазири Чак Ҳейгел ИШИДга қарши кураш олиб бориш учун Туркиядан “Инжирлик” ҳарбий базасини АҚШ учун очиб беришини талаб қилди. Ҳейгелнинг билдиришича, Туркия давлати Суриядаги мўътадил (демократия тарафдори) мухолифатга ҳарбий машқдан ўтказиш борасида ҳам ёрдам кўрсатади.
Олти кунлик расмий сафар билан Жанубий Америкага йўл олган Ҳайгел самалётда кетаётиб журналистларга интервью берди. АҚШ мудофаа вазири Туркиянинг ИШИДга қарши курашда бера оладиган энг катта ёрдами АҚШга “Инжирлик” ҳарбий базасидан фойдаланиши учун ижозат бериши эканлигини таъкидлади. Ҳайгелга кўра, Туркия тарафидан ижозат бериладиган бўлса, АҚШ Сурияга энг яқин НАТО ҳарбий базаси ҳисобланган “Инжирлик” ҳарбий базасига турли самалётларни жойлаштиради. АҚШ мудофаа вазири Туркиянинг ИШИДга қарши кураш учун ҳарбий кучга эга эканлигини ва бу ҳолат юқори баҳоланишини алоҳида урғулади.
Ҳейгел Туркия давлатидан Суриядаги мўътадил (демократияни ёқлайдиган) мухолифатни ҳарбий машқдан ўтказиш ва керакли жиҳозлар билан таъминлашини ҳам талаб қилди. Бу талаблар борасида Туркия масъуллари билан шу ҳафта ичида учрашув ўтказишини билдирган АҚШ мудофаа вазири Анқаранинг Туркия ва Сурия чегара ҳудудида “хавфсиз минтақани барпо қилиш” талаби фаол равишда баҳоланмаганлигини билдирди. Бироқ шундай бўлса-да, Ҳейгелга кўра, АҚШ масъуллари бу масалани муҳокама қилишлари кўзда тутилган. Бундан аввал Ҳайгел “хавфсиз минтақани барпо қилиш” режаси Вошингтон режалари орасида йўқлигини очиқлаган эди.
Туркия “хавфсиз минтақани барпо қилиш” талабини олға сурар экан, АҚШдан бу борада бир бирига зид баёнотлар кела бошлади. Пентагон сўзчиси Жон Кирби бунинг кун тартибига киритилмаганлигини очиқлади. Аммо АҚШ давлат котиби Жон Керри эса бу фикр ўрганиб чиқишга лойиқ эканлигини билдирган эди.