Туркияда намойиш баҳонасида мусулмонлар қатл этилди

458
0

2 “Исломий Давлат” ташкилотининг жангчилари Туркия чегарасига яқин жойлашган Суриянинг Кобани шаҳрига ҳужум қилиб шаҳарни ўз назоратига олишга интилаётгани ҳақида хабарлар яшин тезлигида тарқалмоқда. Кеча тунда “Исломий Давлат” ташкилоти шаҳарнинг яна икки туманини қўлга киритганлар.

Асосан курдлардан иборат Кобани шаҳрининг аҳолиси Туркияга оқиб келар экан, Курд ишчилар партияси ва демократик халқ партиясининг вакиллари Туркия ҳукуматидан Кобани шаҳрини “Исломий Давлат” ташкилотининг жангчиларидан ҳимоя қилишни талаб қилиб тартибсиз намойишлар ўтказмоқда.

Курд ишчилар партияси ва демократик халқ партиясининг вакиллари намойиш баҳонасида мусулмонларга нисбатан ваҳший жиноятларни амалга ошириб, бир қанча холис мусулмонларини қасддан қатл қилишди. Ўлдирилган мусулмонларнинг айблари халқларни Исломга амал қилиб яшашга чақириш ва ўзлари соқол қўйиб, аёллари ҳижоб билан юриш эди холос.

Қотилликлар оммавий ахборот воситалари хабар қилганидек, намойишчилар билан полиция ўртасида чиққан ҳодисада юз берган эмас, балки Курд ишчилар партияси ва демократик халқ партиясининг бузғинчи вакиллари аввалдан номлари рўйхатга олиб қўйилган мусулмонларнинг уйларига бостириб кириб, ваҳший суратда қатл қилишган. Мусулмон бўлганликлари сабабли қатл этилган бу биродарларимиз учун Аллоҳдан раҳмат ва мағфират тилаймиз.

Тартибсиз намойиш уюштирган Курд ишчилар партияси ва демократик халқ партиясининг мақсади Кобани шаҳридаги курдларни ҳимоя қилиш эмаслиги уларнинг ҳаракатларидан кўриниб турипти. Уларнинг мақсади АҚШнинг талабига кўра Туркияни урушга киргизиш ва халқларга ҳақни етказадиган холис мусулмонларни орадан йўқ қилишдир.Чунки улар Кобани шаҳридан бошпана излаб келган курд миллатига мансуб қочқинларни уй-жой ва озиқ овқат билан таъминлаб уларга нисбатан яхши муомилада бўлган мусулмонларга ҳужум уюштириб уларни ваҳшийларча қатл этди. Шу вақтгача ўлдирилган мусулмонларнинг сони 39 кишига етган.

Бугун жума намозидан сўнг Туркиянинг Анқара, Истанбул ва Диёрбакир каби бир қанча шаҳарларида ноҳақ қатл этилган мусулмонлар учун ғоибона жаноза намози ўқилди.

Истанбул шаҳрида жойлашган Фотиҳ масжидида йиғилган мусулмонлар ғоибона жаноза намозидан сўнг қотилликка сабабчи бўлган Курд ишчилар партияси ва демократик халқ партиясига лаънатлар айтишди. Улар амалга оширилган қотилликни бутпараст гуруҳлар Аракандаги мусулмонларга нисбатан амалга оширган қотилликларга қиёслашди ва Туркия ҳукуматидан қотилларни тутиб жазога тортишини талаб қилишди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here