Жеффри: Суриянинг келажагини фақат Ғарб ҳал қилади

3083
0

Жеффри: Суриянинг келажагини фақат Ғарб ҳал қилади

АҚШнинг Сурия бўйича собиқ махсус вакили Жеймс Жеффри араб давлатлари алоқани қайта тиклаш йўли билан Суриядаги муаммони ҳал қила олмаслигини таъкидлади. Жефри CNN Турк телеканалига берган алоҳида суҳбатида 2011 йилдан бери биринчи марта Дамашқ бошқаруви билан расмий алоқалар ўрната бошлаган арабларнинг уринишлари беҳуда эканини таъкидлар экан, Сурия келажагини фақат Ғарб ҳал қилиши мумкинлигини олға сурди. Жефрига кўра, Арабларнинг қўлидан келадиган ягона нарса жамоатчилик олдида фақат байроқлар тиклаб қўйиш ва элчихоналар очишдир.

Изоҳ: Сурия масаласида Ғарбнинг, тўғрироғи АҚШнинг айтгани бўлиши ўз-ўзидан маълум, буни ҳеч ким инкор қилмайди. АҚШнинг рухсати бўлмаса, араб давлатларининг раҳбарлари Сурия масаласида ўзларича ташаббус кўрсатиб, бир қадам ҳам ташлай олмаслиги аниқ.

Масалан Башар Асад дунё кўз ўнгида тинч аҳолига қарши кимёвий қуролларни қўллаш ва бир миллиондан ортиқ мусулмонларни ўлдириш каби жиноятларни амалга оширганлиги боис кўпчилик сиёсатчилар, жумладан Асадни “Ўз халқининг қотили, террорчи”, деб келган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳам бир неча марта унинг Сурия устида қонуний раҳбар сифатида қолиши мумкин эмаслигини айтиб, ҳар тарафга жар солишди. Чунки бу пайтда Оқ уй маъмурияти Асадни Сурия ҳукуматида кўришни истамаслигини айтиб келаётган эди. Аммо 2020 йилда Анқарага ташриф буюрган Жеймс Жеффри Оқ уй маъмурияти, Асад режимини ўзгартириш ниятида эмаслигини ва Асадни синаб кўриш учун унга муҳлат беришини маълум қилди. Шу билан Асадни Сурия президентлигидан четлатиш масаласи барҳам топди. Ҳеч ким бу ҳақида оғиз очмай қўйди. Балки Асад режими билан муносабатларни қайта тиклашга ишора қилувчи баёнотлар янграй бошлади.

Ҳозирда ҳам, Сурия режими билан алоқаларни қайта тиклаш масаласида барча Араб давлатларининг бир вақтда оёққа туриши, ушбу “нормаллашув” ҳаракати АҚШнинг кўрсатмаси билан бўлаётганини кўрсатмоқда.

Аммо бу ерда энг ачинарли ҳолат шуки, мусулмонларнинг келажаги ҳақида мустамлакачи кофирлар қарор бермоқда. Чунки мусулмонларнинг тақдирини белгилайдиган  ва уларни битта байроқ остида бирлаштирадиган Халифалари йўқ. Ҳозирги раҳбарлар эса Уммат масаласини душманга топшириб қўйган.

Масалага бошқа жиҳатдан ёндошадиган бўлсак, Ғарб Ислом оламига демократияни олиб келаётганини даъво қилиб келади. Демократияга кўра ҳар бир халқ ўз тақдирини ўзи белгилаши керак эмасми?! Нега энди, Суриянинг келажагини Суриядан 10 минг километр узоқликдаги АҚШ ҳал қилиши керак?! Ваҳоланки “Суриянинг келажагини Сурия халқининг ўзи ҳал қилади”, дея бир қанча баёнотлар бериб келган ана ўшаларнинг ўзлари эди. Мана шу ердан ҳам уларнинг “демократия” деган даъвоси асоссиз ёлғондан иборатлиги кўриниб турибди.

Бу масалада бизнинг айтар сўзимиз шуки, АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари ва уларнинг Исломий ўлкалардаги югурдаклари Суриядаги мусулмонларга қарши ҳар қанча тил бириктириб, турли хил фитналарни содир этишмасин, Исломнинг халқаро сиёсий майдонга қайтишига асло тўсқинлик қила олмайди. Чунки Аллоҳнинг Шариатини татбиқ қилувчи, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатининг тикланиши – Аллоҳнинг ваъдаси ва Росулининг башорати бўлиб, Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Қолаверса, Аллоҳнинг динини олий қилиш учун туну-кун тинимсиз фалолият қилаётган холис мусулмонларнинг ташаббуси билан Уммат онгида вужудга келган “Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини қайта тиклаш” учқуни яшнаб турибди. Бу учқун ҳар қандай пайтда аланга олиши мумкин.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here