АҚШнинг мужоҳидларга қилган ҳужуми Сурия режимини хурсанд қилди

680
0

suriye-disisleri-bakani-velid-muallim-oldu-iddiasi_761944_720_400Сурия ҳукумати АҚШ ва Араб давлатларидан иборат коалиция кучларининг Сурияга уюштирган ҳаво ҳужумларидан мамнун эканлигини очиқлади. Бу ҳақида Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим маълум қилди.

Колиция ҳужумидан аввал Валид Муаллим Сурияга қилинган ҳар қандай ҳужум – агар  режим билан маслаҳатлашмай амалга оширилса – бу ҳужумни ўзларига қаритилган ҳужум деб ҳисоблашини эълон қилган эди.

Бироқ АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигига интервью берган Сурия ташқи ишлар вазири ҳужум уюштирилишидан аввал Сурияга хабар қилинмаганлигини маълум қилар экан, бу улар учун муаммо туғдирмаганлигини хурсанд бўлиб тилга олди.

Муаллимнинг таъкидлашича, терроризмга (Исломга) қарши кураш Сурия ҳукуматини ҳам Ғарб давлатлари ва Араб давлатларидан иборат уларнинг иттифоқдошлари билан бир қаторда айни душманга қарши жанг қилишга тортмоқда

“Биз террорчи (Исломий) гуруҳларга қарши жанг қиляпмиз. Бу ишимиздан фахрланамиз. Сурия ва Ироқдаги “террористлар”нинг маконлари нишонга олинадиган бўлса биз бундан мамнун бўламиз”, деди Муаллим.

Сурия ташқи ишлар вазири Муаллим ҳаво ҳужумларини Суриядаги бошқа жиҳодий гуруҳларни ҳам нишонга оладиган шаклда кенгайтириш таклифини ўртага ташлади. Унинг таъкидлашича, режимга қарши жанг олиб бораётган барча гуруҳлар айни “радикал идеология”га эгадирлар.

АҚШ ҳаво ҳужумида нишонга олиниши лозим бўлган гуруҳлар орасида Сурия озод армияси ҳам бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақида берилган саволга “Сурия озод армияси деган нарса қолмади”, деб жавоб берди Муаллим.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here