Исроил босқинчи кучлари 50 ёшга етмаган мусулмонларни жума намозини адо қилиш учун Ал-Ақсо масжидига киришларига рухсат бермай қўйди.
Исроил ҳукумати тарафидан чиқарилган баёнотда айтилишича, жамоат тинчлигига раҳна соладиган намойишларнинг ўтказилишига доир олинган маълумотлар туфайли мусулмонларнинг Ал-Ақсо масжидига киришлари учун баъзи чекловлар киритилган. “50 ёшга етмаган мусулмонларни жума намозини адо қилиш учун Ал-Ақсо масжидига киришга рухсат берилмайди”, дейилади баёнотда.
Ал-Ақсо масжидининг мудири Нажиҳ Бакират ҳам Исроил кучлари тарафидан Ал-Ақсо масжиди атрофида жуда кўп сонли хавфсизлик тўсиқлари жойлаштирилганлигини ва ёшларнинг масжидга киришига рухсат берилмаётганлигини билдирди.
Хабарларда айтилишича, яҳудийлар учун йил бошланиши дея қабул қилинган “Рош ха-Шана” татили сабабли Исроил полицияси бир неча кундан буён мусулмонларни Ал-Ақсо масжидига кириб ибодат қилишлари учун ёшга қараб чеклов жорий қилган.