Сомали давлатида аш-Шабоб мужоҳидларига қарши жанг қилиш ва малакатда тинчликни сақлаш учун юборилган Африка иттифоқи кучлари мамлакатдаги муслима хотин қизларга жинсий тажовуз қилганликлари, ҳатто жамоий равишда зўрлаганликлари айтилмоқда. Бу ҳақида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи Хьюман Райтс Вотч ташкилоти 71 саҳифалик ҳисоботни эълон қилди.
Ҳисоботда айтилишича, мамлакатда тинчликни ўрнатиш учун Сомалига киритилган Африка иттифоқи кучлари 2013 йилдан буён ҳозирга қадар муслима хотин қизларга жинсий тажовуз қилиб келган. Хусусан муслималарга нисбатан жамоий тажовуз ҳодисалари тез-тез юз бериб турганлиги ва аёллардан жинсий йўлда фойдаланган ҳодисалар ҳам рўй берганлиги келтирилади ҳисоботда. Зўрланганлар орасида жинсий алоқа йўли билан юқадиган касалликка чалиниб қолганлар ҳам бор.
Сомалидаги маҳаллий манбаларга таяниб тайёрланган ҳисоботда келтирилишича, бу жиноятларга қўл урган аскарларнинг турли услублардан фойдаланганлиги қайд этилади. Бу услублар орасида инсоний ёрдамга ёки тиббий ёрдамга мухтож йўқсил аёлларни эҳтиёжларини қондириш эвазига жинсий зўрлаш ҳолатлари ҳам мавжуд. Сомалидаги вазиятни диққат билан кузатиб бораётган ташкилотлардан бирининг билдиришича, иттифоқ аскарлари муслималарга тажовуз қилгандан сўнг уларга озиқ овқат ёки пул бериб ўзларининг тажовузини тижорий алоқа қилиб кўрсатишга ҳаракат қилган.
Ўзларининг тили билан айтганда, террорчиларга қарши (яъни Аш-Шабоб мужоҳидларига қарши) жанг қилиш ва мамлакатда тинчликни сақлаш учун БМТ ташаббуси билан ташкил қилинган Африка иттифоқи кучлари 2007 йилдан буён Сомали жанг олиб боради. Сомалида бу кучларни Европа иттифоқи, Америка ва Англия давлатларидан юборилган аскарлар дастаклаб келади.