Россия Қирғизистонда етиштирилган мева-сабзавотларга қўйилган таъқиқларни бекор қилди

566
0

Рынок-в-Барселона-11862Россия, Қозоғистон ва Беларус бош вазирлари биринчи ўринбосарларининг Евроосиё иқтисодий қомиссияси кенгашининг Москва шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида Россия Федерацияси ҳукумат раисининг биринчи ўринбосари Игор Шуваловнинг маълум қилишича, Россия қирғиз мева-сабзавотларига қўйилган таъқиқларнинг барчасини бекор қилди.

 “Биз қирғиз мева ва сабзавотларининг Россия Федерациясига олиб кириш бўйича барча таъқиқларни бекор қиламиз, мабодо бу борада асосланмаган ҳолатлар юз берса менга мурожаат қилинглар – кўмак кўрсатамиз”, – деди Шувалов.

  Қирғизистон Республикасидан ушбу йиғилишда мамлакат иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Данил Ибраев иштирок этди.

  Ибраевнинг сўзларига кўра, Қирғизистон айни пайтда экологик хавфсиз махсулотлар етказиб бериш бўйича юксак экспорт салоҳиятига эга. Мамлакат нафақат РФ, балки барча Божхона иттифоқи давлатларига гўшт, сут маҳсулотлари, сабзавотлар, қовун-тарвузлар, шарбатлар, мева ва қуритилган мевалар, ёнғоқ, асал экспорт қилишга тайёр.

  Бундан ташқари Ибраев, БИ давлатларида Қирғизистондан гўшт ва гўшт маҳсулотларини импорт қилишга таъқиқ мавжудлигини эслатиб ўтди ва бу борадаги чекловларни олиб ташлаш таклифини ўртага ташлади. Муҳокама натижасига кўра ушбу масала РФ томонидан қўшимча равишда кўриб чиқиладиган бўлди.

 Туркистон:

Бу албатта Россияга олиб кирилаётган Ўзбек мева ва хом ашёларига нисбатан Россия томонидан, қўлда олиб киритилаётган мева ва сабзаводларга қўйилган таъқиқдан кейинги харакатлар. Маълумки Россия билан Ўзбекистон ўрталарида, яширин даханаки жанг бормоқда. Ўзбекистон хукумати Россиянинг инфраструктурасини издан чиқариб юбориш мақсадида, ўз фуқороларини, биометрик паспорт олишлари шартини бахона қилиб чақириб ола бошлади. Бу хақиқатда Россиянинг инфрасртуктурасига қаттиқ зарба бўлиши мумкин.

Россиянинг юқоридаги мева ва сабзаводларга қарши таъқиқлари, Россиядан қайтаётган фуқороларини қандай қилиб иш билан таъминлаш тўғрисида бош қотираётган Ўзбек хукуматини, ахолининг асосий тирикчилик манбаъйи бўлган дехқончилик ва боғдорчилик сохаларига бўлган зарбаси билан, оғир ахволга солиб қўймоқчи.

Бу албатта Ўзбекистон томонидан хам тегишли қарама қарши харакатлар билан кутиб олинади. Чунки Каримов ўжарликда Ўзбек халқининг бутунлай қирилиб кетишигача олиб боришга ​​тайёрлиги маълум. Лекин Каримов Ғарбнинг қандайдир шу муаммонинг бартараф қилиш лоихалари асосида харакат қилиши аниқ. Аммо бу оддий халқ учун янада баттар хаёт тарзларидаги тубанлашиш билан амалга ошиши хам аниқ.

Россия хам, Украина муаммоси ортидан юз бераётган янги ва янги муаммолар устига, мигрантлар муаммосига дучор бўлганидан хурсанд эмас. Камида 5 – 6 миллион Ўзбек мигрантларининг ўрнини Украина қочқинлари билан тўлдира олмайди. Ишчи кучи бир неча баробар қимматлайди. Бу эса товар ва хизматларнинг таннархларига хам таъсир кўрсатиши аниқ. Шунинг учун бу вазият Россия Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа СНГ давлатларига қўйилган чекловларни барчасини қайта кўриб чиқади ва жуда кўп чекловлар олиб ташлашга мажбур қилади. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here