Ўзбекистон фуқароси қирғиз чегарачилари ўқидан вафот этди

433
0

 

5591158119 август куни қирғиз-ўзбек чегарасида Ўзбекистон фуқароси қирғизистонлик чегарачилар отган ўқдан вафот этди.

 Қирғизистон Давлат чегара хизматининг хабар қилишича, воқеа Боткен вилояти Қадамжой тумани Ўртў Интимақ қишлоғида содир бўлди. Чегара наряди чегара чизиғидан 250 метрча берида 20-25 кишидан ибрат гуруҳни кўриб қолган. Улар Қирғизистон ҳудудига ноқонуний ўтган бўлиб, контрабанда юклар солинган тугунларни Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб ўтишга уринаётган бўлган.

  Хабарда айтилишича, қоидабузарлар чегара нарядининг тўхташ ҳақидаги буйруғига қулоқ солмай, уларга қарата тош отган. Чегара наряди аввалига огоҳлантириш тарзида бир неча бор ҳавога ўқ узган, қоидабузарлар бунга ҳам эътибор бермагач, қурол ишлатишга мажбур бўлган. Оқибатда Фарғона вилоятининг Фарғона тумани Оқбилол қишлоғида яшаган, 1974 йилда туғилган Йўлчиев Қаҳрамонжон Олимжонович ўқ тегиб қазо қилган, яна бирўзбекистонлик жароҳат олган. Қолган қоидабузарлар Ўзбекистон ҳудудига ўтиб, ғойиб бўлишган.

  Ҳодиса чоғида икки чегарачи турли даражада тан жароҳат олгани ва ҳодиса юзасидан Қирғизистон Давлат чегара хизмати текширув бошлагани хабар қилинди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here