“Усмонли армиясининг меъроси Туркия армиясидаги мухлис авлодларининг қўлидадир. Улар Ғазони ва фарёд қилаётган бутун Ислом ўлкаларини қутқаришга қодирдир “, деди Маҳмуд Қор.
“Усмонлининг самимий авлодларига нидо қиламиз! Сизнинг улкан армиянгиз қаерда қолди? Турк армияси Ўрта Шарқнинг энг буюк армияси, дунё бўйича эса 8та энг кучли армиянинг биттаси эмасми ахир? Шундай бўлишига қарамай, Исроил армияси Ғазодаги мусулмонларни қирғин қилмоқда ва улар сизнинг яҳуд армиясига кучингиз етмаслигини даъво қилишмоқда “. “Биз Ҳизбут Таҳрир аъзолари сифатида Туркия армиясига нидо қиламиз! Узоқ даврлардан буён зиммангизда фарз бўлган жиҳодни тарк этиб келдингиз. Ғазода бўлаётган ҳодисаларга жим қараб турибсиз. Сизни огоҳлантирамиз. Диннинг ўркачи бўлган жиҳодга қайтинг ва бутун Ислом ўлкаларини, хусусан Ғазони золимларнинг чангалидан қутқаринг “, дея нутқида давом этди Ҳизбут Таҳрирнинг Туркиядаги матбуот бўлимининг раҳбари Маҳмуд Қор.