Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими идораси Ғазо ва бутун Фаластинни яҳудийлар ифлослигидан тозалаш мақсадида олиб бориладиган шаръий йўлни белгилаш учун “Нафақат Ғазо, балки бутун Фаластин Ислом қўшинларидан ёрдам кутмоқда” номи остида оламшумул матбуот конференцияси ўтказади.
Конференция манзили: Ливан, Байрут шаҳри.
Конференция вақти: 19 шаввол, 1435 йил, 15 август 2014 йил жума куни соат 14:00.
Конференцияда Миср, Иордания ва Ливан каби атроф ўлкалардаги Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими раҳбарлари ва вакиллари иштирок этади. Шунингдек Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркиядаги матбуот бюросининг вакили ҳам иштирок этади. Бунга қўшимча равишда хавфсизлик сабабларига кўра, конференцияда шахсан иштирок эта олмайдиган Ҳизб ут-Таҳрирнинг Суриядаги ва Фаластиндаги матбуот вакилларининг видео лавҳалари намойиш қилинади.
Конференцияда Ғазо ва бутун Фаластинда кечаётган муҳим ҳодисалар ёритилади. Шунингдек, Фаластиннинг ҳақиқий муаммоси ва бу муаммонинг сабаблари муҳокама қилинади. Муаммонинг ҳақиқий ечими ва ташланиши лозим бўлган муҳим қадамлар кўриб чиқилади. Хусусан Фаластинга алоқадор музокаралар, битимлар, атрофдаги давлатлар армияларининг роли, уларнинг кучлари ва нимага қодирликларига доир мавзулар муҳокама қилинади.
Бу конференция “Ғазога дастак” номи остида Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими тарафидан “Эй мусулмонлар армиялари! Фаластин халқига ёрдамга шошилинг” номли оламшумул компаниянинг бир қисмидир.
Конференция очиқ шаклда ўтади. Истаган киши конференцияда иштирок этиб, уни жонли тарзда ёритиб бориши мумкин. Конференцияда иштирок этиш имконига эга бўлмаган мусулмонлар Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлимининг сайтидан жонли тарзда кузатиб бориши мумкин.
http://www.hizb-ut-tahrir.info/info/