بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Тунис аро йўлда қолди, уни қўлидан тутиб омонлик қирғоғига олиб борадиган ким бор?!
Тунис ўтган яқин йиллар ичида жадал воқеа-ҳодисаларни бошдан кечирди. Бу ҳодисалар 2010 йил бошланиб, 2019 йил президентлик сайлови билан якун топди.
Тунис саҳнаси қонунчилик сайлови, таъсис сайлови, парламент сайлови ва президентлик сайлови каби турли туман воқеа-ҳодисаларга бой бўлишига қарамай, юрт муаммоси қандай бўлса, ўшандай қолди. Билъакс, асосан иқтисодий таназзул баттар чуқурлашди, шунча сайловолди ваъдалари ва пропагандаларига ҳамда Жаҳон Банки ва бошқалардан олинган ташқи кредитларга қарамай бирорта ҳам муаммолар ҳал бўлмади, ўша-ўша қолди.
Тунисдаги сайловлар шуни аниқ ва қатъий тасдиқладики, Тунис халқи бу сиёсий партияларнинг ҳар бирига асло ишонмайдилар ва сайлов қутилари орқали уларнинг ёлғонларига гувоҳлик бердилар. Чунки халқнинг учдан бир қисми сайловда қатнашмади, қолган икки қисми ҳам бошқа сиёсий доирани танлади, ислом тўнини кийган Наҳза ҳаракатидаги ҳамда миллатчиликка асосланган Нидои Тунис партиясидан иборат ҳукмрон сиёсий доирани танламади.
Дарҳақиқат, Тунис ичкарисидан кўплаб гувоҳлар сайловга умидларни пучга чиқарувчи сайлов, дея таъриф беришди, унда қатнашишдан бош тортганлар кўп бўлгани айтилди. Масалан, «Чегарабилмас кузатувчилар» ташкилоти раисаси Ҳожар Садирий Шобий овозлар нисбати жуда заиф эканини таъкидлади. Сайлов комиссия ҳайъати раиси Форуқ Буаскар ҳам сайловда иштирок этишдан бош тортиш – айниқса, катта ёшдагиларга нисбатан ёшлар орасида – кўп бўлганидан афсусланганини яширмади.
Бугун Тунис аро йўлда қолди. Бир томонда сиёсий бўшлиқ бўлиб, унда барча сиёсий партиялар сайловда йиқилди. Иккинчи томонда, одамлар бошқа томондан янги халоскор излаяптилар. Бу ёлғончи, мунофиқ ва ажнабийга сотилган чирик доиралардан қидирмай қўйишди. Шунингдек, ўтган йиллар давомида қақшатқич адаштирувчи, фитна курашлари бўлган эса-да, бироқ одамлар ўз динларига бўлган ишончларини йўқотмадилар.
Сайловларда қатнашган барча сиёсий партиялар одамлар кўз ўнгида бирма-бир тўкилди ва сайлов жараёнида амалда рад этилди. Бир вақтнинг ўзида, одамлар илгари бу партияларнинг – ҳукм юритган ёки ҳукм юритмаганидан қатъий назар – сиёсий дастурларини ўз тажрибаларида синаб кўрганлар. Негаки, дастур ва қонунлар бир, демак, улар ҳам собиқ партиялар каби ҳаракат қилиб, юрт устидан ҳукмронлик қилаётган ҳарбий ва ажнабий кучларга гаров бўлиб қолаверишади. Бу сиёсий партиялар воқеликдан ҳеч нарсани ўзгартирмаган ва ҳаргиз ўзгартиролмайди ҳам. Улар сайлов орқали келганми ёки юртдаги ҳукмрон кучлар орқали келганми, фарқсиз, Тунисни бузилиш, парчаланиш ва жарлик сари қулашдан асло қутқариб қолишолмайди.
Барча тунисликнинг миясига кириб борган, сайловлар қатъий равишда исботлаган ҳамда қўзғолонлар давридаги ўтган йилларда ўз исботини топган биринчи ёрқин ҳақиқат шуки, Тунисда ўзининг фикрлаши ва назариясида барча партиялардан фарқ қилувчи яккаю ягона битта сиёсий ҳизб бор, у ҳам бўлса Ҳизб ут-Таҳрирдир. Фақат шу партиягина одамлар олдига тўғри линияни чизиб, бу илмоний қонунлар остидаги сайловлар ҳаётдаги ҳеч нарсани ўзгартиролмаслигини, бор овози билан ҳитоб қилди. Тунисни қутқарувчи ягона нарса, унинг Ислом тузуми билан бошқарилишидир, бу сиёсий кучлар эса, юртимизни янада вайрон қилишмоқда, янада қашшоқлаштиришмоқда, молларини талон-торож қилишмоқда, ажнабийлар ва уларнинг сиёсатига бўлган қарам ва малайлигини янада мустаҳкамлашмоқда, дея баралла айтиб келди.
Иккинчи ёрқин ҳақиқат шуки, Тунис халқининг жуда-жуда кўпчилиги Ҳизб ут-Таҳрирни қўллаб-қувватламоқда, унинг бошқарув бўйича сиёсий лойиҳасига рози бўлмоқда, Ҳизб тақдим этган Ислом дастури асосида исломий аҳкомлар татбиқ этилиши учун ҳокимиятни олишига мунтазир бўлиб турибди. Бу мусулмон халқ кенг қамровда инқилобий жараён бўлишини, унинг малай сиёсий доираларда, қонун ва дастурларда, ёвуз ўтмишдаги барча нарсаларда ўзгариш қилишини хоҳламоқда.
Бугун Тунисдаги сиёсий саҳнада ушбу юртни ҳалос этишга фақат Ҳизб ут-Таҳрир қодир. Чунки ундан бошқа ўз ростгўйлиги ва холислигини исботлаган ҳамда юртни шу аҳволга олиб келган барча тубан ва разил ишлардан тозалигини кўрсата олган партия йўқ.
Биз ушбу ҳақиқат минбаридан туриб, Тунисдаги аҳлимизни – барча ҳукмрон партияларни қулатганларидан сўнг – Аллоҳга, Росулига ва Умматига холис бўлган ушбу Ҳизбнинг қўлидан тутишларига чақирамиз. Токи, Ҳизб ут-Таҳрир Тунисни омонлик қирғоғига элтиб, уни бутун Ислом Умматининг эзгулик базасига айлантирсин, Тунисни Мусо ибн Насир, Ториқ ибн Зиёд ва Уқба ибн Нофе сингари салафи солиҳлар замонидаги ўзининг нурафшон сийратига қайтарсин.
Биз Туниснинг имони, тарихи, эр ўғлонлари ҳаққи-ҳурматидан Тунис аҳлига ростгўйлик билан ва холисона қайноқ даъватимизни йўллаймиз ҳамда уларни ростгўйлик ва холислик позициясида туришларига чақирамиз. Улар бугун хавфли аро йўл олдида турибдилар: бири уларни чексиз эзгуликка олиб борадиган йўл, иккинчиси вайрона, хароба ва аянчли гирдобга – Аллоҳ сақласин – олиб борадиган йўл.
Аллоҳ Таолога дуо қилиб сўраймиз, бутун Тунис халқининг, хусусан, қудрат аҳлининг бугунги бахтсиз ҳаётларидан уларни халос этувчи буюк раббоний мурожаатимизни қабул қилишларига илҳом берсин. Аллоҳ Таоло бундай деди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар». [Анфол 24]
Роя газетасидан олинди