Эрдуғон 2003 йил 15 мартда ташкил қилган ҳукумат билан бош вазирлик мақомини Абдуллоҳ Гулдан қабул қилиб олган эди. Шундан сўнг қайт-қайта уч марта бош вазирлик курсисига ўтирди. У бошчилик қилган “Адолат ва тараққиёт” партияси маҳаллий сайловларда 2004 йил 28 мартда 40,2%, 2009 йил 38,6% ва охирги марта 2014 йил 45.5% овоз олиб пешқадамликни қўлга киритиб келди.
Бўлажак президент ўзининг ютиғидан хурсанд бўлиб, ўзига овоз берганларга ҳам, бермаганларга ҳам ташаккур билдирди. Демократиянинг зафар қозонганини таъкидлаган Эрдуғон ўзининг президент бўлиб сайланиши фақат Туркиянинг эмас, балки қирғинлардан азият чекаётган бошқа Ислом ўлкаларининг ҳам ғалабаси эканлигини билдирди.
“Азиз ватандошларим, сизларга бу тарихий кунда демократия ва миллий ироданинг зафар кечасида чин қалбимдан саломлар йўллайман”, “бугун демократия ғалаба қозонди, бугун менга овоз берганлар ҳам, бермаганлар ҳам ғалаба қозонди. Бугун 77 миллион, буюк Туркия ғалаба қозонди. Фақат Туркия эмас, балки бугун Шом, Ҳамас, Қуддус ва Рамаллоҳ ҳам ғалаба қозонди”, деди янги президент.
Сайлов ортидан биринчилардан бўлиб, президентликни топширишга тайёр турган Абдуллоҳ Гул, парламент раҳбари Жамол Чечак ва тўққизинчи президент Сулаймон Демирел табрик йўллади. Ташқи давлатлардан Озарбайжон президенти Илхом Алиев ва Кипр президенти Дервий Ерўғлу Эрдуғонга табрик йўллади.